Главная / Жамият / Давлат активларини реализация қилиш учун электрон майдон ташкил этилмоқда
<

Давлат активларини реализация қилиш учун электрон майдон ташкил этилмоқда

davlat-aktivДавлат активларини электрон савдо майдонлари орқали реализация қилиш тизими шу йили жорий этилади.

Ҳозирда давлат активлари классик схемалар орқали реализация қилинмоқда, булар:

• риелторлар;
• «Тошкент» республика фонд биржаси; Давлат рақобат қўмитаси бўлинмалари;
• ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар.

Замонавий ахборот технологиялари ушбу жараённи янада шаффоф ва очиқ ҳамда инвестор ҳамда тадбиркорлар учун анча қулай қилиши мумкин.

Электрон савдо майдони – бу веб-сайт бўлиб, унда товарлар ва хизматлар, ушбу ҳолатда эса – давлат активлари реализация қилинади. У электрон ҳужжат айланиши воситасида битимлар томонлари ўртасида алоқани таъминловчи ташкилий, ахборот ва техник ечимлар комплексини ўзида мужассамлаштирган. Томонлар мажбурий равишда электрон рақамли имзога эга бўлишлари керак.

Майдонда реализация қилинаётган давлат активлари ҳақидаги барча ахборотдан фойдаланиш имконияти мавжуд, бу эса барча хоҳловчиларнинг ундан фойдаланишда тенглигини таъминлайди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бизга маълум қилинишича, тизимни жорий этиш икки босқичда амалга оширилади:

• 2018 йил 1 июлдан бошлаб тизим апробацияси ўтказилади, уни Тошкент вилоятида ўтказиш режалаштирилмоқда;
• 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб республикамиз ҳудудида тизим ишини таъминлаш кўзда тутилган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

300bf8a0-40c1-4f01-a24b-d01605fe2d68_w1023_r1_s

2018 йил тест синовлари 1 августдан 15 августгача ўтказилади

Бу йил олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари (тест синовлари) аввалги йиллардагидай 1 кунда ўтмайди, балки …