Главная / Жамият / Давлат активларини бошқариш агентлиги Ucell сотилганини рад этди
<

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ucell сотилганини рад этди

Россиянинг «Мегафон» компанияси Coscom уяли алоқа операторини (Uсell бренди) сотиб олмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Kun.uz’га хабар берди.

Оператор сотилиши ҳақидаги маълумот бугун ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Шундан сўнг, repost.uz Ucell «бош офисидаги манбаларга» таяниб ушбу келишув ҳақида хабар қилди.

«Юз фоиз давлат улуши бизнинг қўлда, ҳеч нарса сотилмади», – дея агентлик вакили Kun.uz’га изоҳ берди. Шунингдек, унинг аниқлик киритишича, давлат операторни сотишни режалаштирмаяпти ҳамда сотув бўйича музокаралар олиб бормаяпти.

ruse8cikeld1yurxuz7clnfshtterllu

Telia Швеция-Финляндия ширкати 2018 йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорига кириш билан боғлиқ коррупцион можародан сўнг Uсell’даги ўз улушини давлатга сотди. Компания 2015 йил охиридаёқ «Евросиё» макроминтақасидаги ўз активларини сотиб юбориш ниятида эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмоновнинг USM Holdings’и «Мегафон»нинг назорат қилувчи акциядори ҳисобланади. Аввалроқ, ОАВ Усмоновнинг тузилмаси Uсell’ни сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди, аммо бу маълумот расман тасдиқланмади.

Coscom 1996 йил апрель ойида ташкил этилган. 2007 йил июль ойида Telia Company швед-фин ширкати компаниянинг асосий акциядорига айланди. Ҳозирги кунда компанияда 1250 га яқин ходим ишлайди, абонентлар базаси 7,1 млн киши.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

bpg-qxvap4vmca626otlf2bxmuwopskq

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси пасайишда давом этмоқда, аммо пасайиш суръати секинлашмоқда

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси пасайишда давом этаётган бўлса-да, минтақада унинг пасайиш суръати секинлашган. Қашшоқликнинг энг …