Главная / Жамият / Давлат активларини реализация килиш учун электрон майдон ташкил этилмокда

Давлат активларини реализация килиш учун электрон майдон ташкил этилмокда

davlat-aktivДавлат активларини электрон савдо майдонлари оркали реализация килиш тизими шу йили жорий этилади.

Хозирда давлат активлари классик схемалар оркали реализация килинмокда, булар:

• риелторлар;
• «Тошкент» республика фонд биржаси; Давлат ракобат кумитаси булинмалари;
• хокимликлар хузуридаги комиссиялар.

Замонавий ахборот технологиялари ушбу жараённи янада шаффоф ва очик хамда инвестор хамда тадбиркорлар учун анча кулай килиши мумкин.

Электрон савдо майдони – бу веб-сайт булиб, унда товарлар ва хизматлар, ушбу холатда эса – давлат активлари реализация килинади. У электрон хужжат айланиши воситасида битимлар томонлари уртасида алокани таъминловчи ташкилий, ахборот ва техник ечимлар комплексини узида мужассамлаштирган. Томонлар мажбурий равишда электрон ракамли имзога эга булишлари керак.

Майдонда реализация килинаётган давлат активлари хакидаги барча ахборотдан фойдаланиш имконияти мавжуд, бу эса барча хохловчиларнинг ундан фойдаланишда тенглигини таъминлайди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитасида бизга маълум килинишича, тизимни жорий этиш икки боскичда амалга оширилади:

• 2018 йил 1 июлдан бошлаб тизим апробацияси утказилади, уни Тошкент вилоятида утказиш режалаштирилмокда;
• 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб республикамиз худудида тизим ишини таъминлаш кузда тутилган.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …