Главная / Маданият / Дарёда оқизилган пул

Дарёда оқизилган пул

Бир киши тижорат мақсадида сафар қилмоқчи бӯлган экан. Лекин савдо учун тӯплаган моли озлик қилиб, бошқа бир кишидан минг динор қарз бериб туришини сӯради.

Пул эгаси қарз бериб туришга кӯнди-ю, лекин қарз бераётганига бирон кишининг гувоҳ бӯлишини сӯраб, қарзни ӯз вақтида қайтаришига кафил

буладиган киши ҳам олиб келишини талаб қилди.

Қарз олаётган киши: Бу ишга Аллоҳнинг Ӯзи гувоҳ ва кафил булишига нима дейсиз? – деб суради.

Пул эгаси: Булди, туғри айтдинг, – деб унга сураган миқдорида минг динор қарз берди,

Сунг қарзни тулаш муддатини белгилаб олдилар.

Савдогар кузлаган тижорат учун сафар қилди ва кутганидан ҳам зиёда фойда топди.

pul

Қарзни қайтариш учун белгиланган муддат яқинлашгач, қирғоққа келиб қайтиш мақсадида кема излади. Қарз олаётганида Алллоҳни гувоҳ қилиб, қарзни уз вақтида қайтариб беришига Аллоҳ кафил, дегани ёдига тушиб, зир-зир югурди. Лекин, аксига олиб, унинг шаҳрига кетадиган ҳеч қандай кема топа олмади.

Шунда дарёдан оқиб келаётган бир дарахтнинг танасига – бир ёғочга кузи тушди. Ёғочни олиб, бир ерини озроқ уйди-да, тешик ичига минг динор тилла тангани солиб, қарз эгасига мактуб ҳам ёзиб қуйди. Мактубда узининг исми шарифини айтиб, қарз берган кишининг номига хитоб қилиб, белгиланган вақтда етиб бориш учун кема топа олмаганини айтиб, узр қилди.

Сунг тешикни маҳкамлаб ёпди-да, дарёдан оқизиб юборди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг гувоҳ ва кафил бӯлишига розиман, деб тантилик қилган қарз эгасига ушбу амонатни ӯз вақтида етказгин, деб Аллоҳдан сӯради. Дарё тӯлқинлари ёғочни кӯтариб олиб кетиб, савдогарнинг кӯзидан ғойиб бӯлди.

Келишилган куни қарз берган киши ҳам қирғоққа чиқиб савдогарни кутди ва уни топа олмади. Уйига қайтаётиб, дарёда оқиб келаётган бир дарахт танасига кӯзи тушди-да, ӯтин қилмоқ мақсадида кӯтариб олди. Манзилига қайтгач, дарахт танаси ичидан солиб қӯйилган пул билан мактубни топиб олди, сӯнг Аллоҳга кӯп ҳамду санолар айтди.

Бир неча мудат ӯтганидан кейин қарз олган киши ҳам ӯз шаҳрига қайтиб келди. Келиши билан қарз берган кишини олдига бориб, ундан узр сӯради-да, унга минг динорни қайтариб берди.

Қарз берган киши: Аллоҳ сен ёғочда юборган пулингни сақлаб, қарзни ӯз вақтида тӯлагансан. Бу пуллар сеники, мен ӯз ҳаққимни олиб бӯлдим. Сени Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин, эй ростгӯй, амонатдор киши, – деб дуо қилди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …