Главные новости
Главная / Маданият / Дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан
<

Дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан

soat36 ёшимда касалхонага ётдим. Шифокорлар орқа миямда ўсма борлигини айтишди. Бу ўсманинг тузалмайдиган тури дейишди ва мен ҳеч нимадан умид қилмай қўйдим. Дўхтирларнинг айтишича, узоғи билан икки ойдан бир йилгача яшашим мумкин экан. Шунда ягона суянчим – Парвардигоримга илтижо қилдим. Берган умрига рози бўлиб, кечаю кундуз шукроналар қилдим. Болаларим, хотиним кўз олдимдан кетмасди. Улар учун яшашим кераклигини билардим ва ўзимга ёрдам беришга қарор қилдим.
Мен кунига икки марта 15 дақиқадан медитация билан шуғулландим. Хаёлан танам ва ундаги ўсмани тасаввур қилдим. Ҳар сафар мен ўсмани кичиклаштириб тасаввур қилдим. Мен рак тўқималарини иммунитетим йўқотиб ташлаётганини аниқ кўрардим ва улар камайиб бораверарди деб онгимга сингдирдим. Ичимдаги хавотир менга ҳеч нима ўзгармайди, деб шивирласа ҳам, мен қайсарлик билан тузалаяпман деб ўйлардим. Ҳар сафар медитация давомида: “Кундан кунга яхши бўлиб боряпман”, деган гапга ишонмагунимча такрорлайверардим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беришига умид қилдим.
Медитациядан ташқари мен тузалаётганимга бошқача йўл билан ишонишга ҳаракат қилдим. Танамда оғриқ пайдо бўлиши билан мен ўсма катталашиб, ўлимим яқинлашаётгани ҳақида эмас, аксинча, ўсмага таъсир этаётган куч уни тўхтатишга ёрдам бериб мени соғайтираяпти, деб ўйлай бошладим. Миям ҳар куни соғайишга ёрдам берадиган нарсалар билан банд эди: еяётган овқатим тузалишимга зарур бўлган қувватни беради, мени яхши кўрган одамларнинг меҳри мени қутқаради, деб уларни эсга олардим. У вақт мен бу ишлар фойда беришини аниқ билмасдим, аммо ўзимнинг аҳволимга қараб билиб оламан, деган хулосага келдим. Ўйлаганимдек, ҳар куни менга қандайдир куч ёғилиб кела бошлади. Танамдаги ўзгаришни, илтижоларимнинг натижасини сеза бошладим. Бу усулни қўллаётганимга икки ой бўлди ва мен шифокор кўригидан ўтдим. У лол қолди, чунки ўсма кичрайиб борарди. Бунга ҳеч ишонмади. Унинг ҳайрати мен тасаввур қилгандан кучли ва таъсирли эди. Уйга қайтаётганимда юрагим қувончга тўлиб, Раббимга ҳамдлар айтдим. Хотинимга, болаларимга бу ажойиб хабарни қандай айтишимни тасаввур қилардим.
Зайниддин Ризо 

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …