Главная / Медиа / Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти
<

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади.

4 ноябрь куни Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси —  +5…+10, кундузи +18…+23 даражага етади.

obhavodsf

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар кутилмайди, ҳарорат кечаси —  +3…+8, кундузи +12…+17 даражани ташкил этади.

Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчиликлар кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси — +8…+13, кундузи +18…+23, Қашқадарё ва Сурхондарёда +25 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 4 ноябрь куни ёмғир ёғади, кечаси +5…+10, кундузи ҳарорат +17…+22, 5 ноябрда — +15…+20 даражага етади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

536452

Эйфель минорасида гольф ўйнаш имкони пайдо бўлди

Париж тимсоли бўлган Эйфель минорасига ташриф буюрувчиларда гольф ўйнаш имкони пайдо бўлди. BFM телеканалининг хабар …