Главные новости
Главная / Жамият / Дам олиш кунлари автотранспортлар ҳаракати чекланади. Кимларга рухсат бор?
<

Дам олиш кунлари автотранспортлар ҳаракати чекланади. Кимларга рухсат бор?

Республика махсус комиссиясининг 11 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида қўшимча карантин чекловлари жорий этилганди.

Унга кўра, 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари кун давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксилар ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши белгиланган.

Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарорига биноан махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланганди.

Шунга кўра, қуйидаги тоифа автомашиналарга шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

2) махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашиналар:

  • Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.
  • Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.
  • Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.
  • Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.
  • Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.
  • Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.
  • Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.
  • Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.
  • Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.
  • «Республика инкассация хизмати» ДУК хизмат автотранспорт воситалари.
  • Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда «CMD», «D», «UN», «T», «М» ва «Х» давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда «CMD», «D», «UN», «T», «М» ва «Х» давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).
  • Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Ўзбектелеком» АК ва унинг ташкилотлари ҳамда «Ўзинфоком» ягона интегратори» МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.
  • N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.
  • «Тошшаҳартрансхизмат» АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.
  • Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.
  • Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).
  • Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

Бундан ташқари, дам олиш кунлари фуқаролар ўз-ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтади.

18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

  • аҳолига – «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
  • давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bxnrr0kikbuz9jw1ja_cwpaq5ju9silj

Университет танлашда алданиб қолманг! — хорижда ўқиш бўйича тавсиялар

Айни кунларда оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио ва реклама тарқатишнинг бошқа манбаалари орқали хорижий давлатлардаги …