Главные новости
Главная / Жамият / D витаминининг кутилмаган фойдаси маълум қилинди
<

D витаминининг кутилмаган фойдаси маълум қилинди

Олимлар ултрабинафша нурланишнинг терига таъсирида ёки D витамини қабул қилинганда инсон ичагидаги бактериялар таркиби ўзгаришини аниқлашди. Мутахассисларнинг фикрича, D витамини организмнинг ҳимояловчи хусусиятларини анча яхшилайди. Бу ҳақда Frontiers in Microbiology нашрида маълум қилинган. 

ltf8uyfdcew6gtfwjmhl2s-e21bghjm

Мутахассисларнинг эслатишича, қуёш нурининг таъсири организмда иммунитетни оширувчи D витамини ишлаб чиқилишига кўмак беради. Шунингдек, бу витамин қўшимчалар сифатида қабул қилинади. Бу сафар олимлар D витамини ишлаб чиқилиши ва инсон ичаги микробиоми таркиби ўртасида боғланиш бор-йўқлигини текширишга қарор қилишган.

20 дан кўпроқ киши иштирок этган тажриба қишда ўтказилган. Иштирокчиларнинг бутун танаси бир дақиқадан 3 марта ултрабинафша нурланишга учратилган. Натижада тажриба охирида иштирокчиларнинг организмидаги бактериялар турфа хиллиги анча ошган. Шу билан бирга бир қисм иштирокчилар D витамини қабул қилган. Уларда тажриба охирида бактериялар таркиби сезиларли ўзгармаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, D витамини йўғон ичак саратонидан ҳимояловчи Lachnospiraceae оиласига мансуб бактериялар кўпайишига энг кўп таъсир қилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

6vndqugafhjo-aylhvjsgk9fmybbiey6

2020 йил учун боғчаларда болалар таъминотига ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланади (рўйхат)

Фото: KUN.UZ 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари …