Главные новости
Главная / Жамият / Чилонзор туманидаги Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига Президент совғаси топширилди
<

Чилонзор туманидаги Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига Президент совғаси топширилди

veteran3 ва 4 май кунлари Чилонзор туманида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари шарафига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.

3 май куни Чилонзор туман ҳокими Д.Ҳидоятов Тошкент шаҳри ички ишлар вазири ўринбосари, ИИББ генерал-майори Р.Жўраев ва Чилонзор туман ИИБ билан ҳамкорликда шу туманда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, собиқ Ички ишлар ходими – 1915 йилнинг 28 майида туғилган Четвериков Василий Филиппович ҳолидан хабар олишди.

Айни дамда 102 ёшни қаршилаган қаҳрамонимиз Четвертиков Василий Филиппович яшовчи уйнинг йўлаги олдида Тошкент шаҳри Ички ишлар ансамбли мусиқий оркестри ижросида ҳарбий йиллар қўшиқлари жаранглади. Ҳарбий қўшиқларга Василий Филипповичнинг қўшнилари ҳам жўр бўлиб, фахр билан рақсга тушишди.

4 май куни эса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Лаконкин Владимир Григорьевич (1926),  Заляутдинов Чингиз Қодирович (1924), Анпилогов Петр Ефимович (1923), Митякин Иван Павлович (1919) ҳолидан хабар олинди.

Уруш ветеранларини ИИВ Академияси бошлиғи Б.А.Матлубов ва Чилонзор туман ҳокими Д.Ҳидоятовлар қутлашди. Чилонзор туман ҳокими 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига тантанали равишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан соатларни топширди.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар дастури тумандаги ҳар бир уруш қатнашчиси ва меҳнат фронти ветеранини ва ҳатто хизмат бурчини бажариш давомида ҳалок бўлганлар оилаларини ҳам қамраб олди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

3tcsckyeek4dlxih2rc0lqlejoa_tcdj

Энергетика вазирлиги: ақлли ҳисоблагичлар электр энергияси учун тўловни 99 фоизгача оширди

Энергетика вазирлигида мамлакатда АСКУЭ тизимини жорий этиш бўйича асосий ҳамкор ҳисобланган Жанубий Кореянинг «KT Corporation» …