chili-prezidentЧилининг “Миллий янгиланиш” партияси етакчиси Себастьян Пиньера 11 март куни Чили президенти лавозимини бажаришга киришди. У 2014 йилдан бери мамлакатни бошқарган Мишель Бачелет ўрнини эгаллади.

Инаугурация маросими Чили миллий конгресси биносида бўлиб ўтган. Бачелет шахсан ўзи ворисига президент тасмасини топширган ва 68 ёшли Пиньера янги президент сифатида қасамёд келтирган.

Пиньера 2017 йил декабрдаги президент сайловларида ғалаба қозонганди. Пиньера бу олий лавозимни иккинчи марта эгалламоқда, у 2010-2014 йиллар ҳам президентлик қилган. Forbes журнали маълумотларига кўра, Пиньеранинг бойлиги 2017 йилда 2,7 млрд долларни ташкил қилган.