Главная / Маданият / Чўчқа гўшти нега тақиқланган?

Чўчқа гўшти нега тақиқланган?

chuchkaМуқаддас динимиз инсонларни ҳар томонлама ҳимоя қилади, уларнинг саломатликлари учун мақбул бўлган барча жиҳатларни қамраб олади. Жумладан, шариатга мувофиқ, мўмин-мусулмонлар кўплаб ҳайвонларнинг гўштидан тайёрланган таомларни истеъмол қилишлари мумкин. Ўз навбатида таомларнинг тақиқланганлари ҳам мавжуд ва бу мукаммал асосларга эга. Айни шу жиҳатни чўчқа гўшти мисолида айтиш мумкин. Маълумки, чўчқа гўшти ва ундан тайёрланган таомлар ҳалол эмас. Нега? Келинг, буни ўзимиз чуқур ўйлаб, мулоҳаза қилиб кўрамиз: чўчқа ейдиган нарсалар, уларнинг кўнгилни оздирадиган даражадаги иркитлиги, очофатлиги (йўлида дуч келган нарсани ейиши, ҳатто оч қолса, ўз болаларини ҳам еб қўйиши мумкин), инсон организми учун хавфли, касаллик чақирувчи (ҳатто қайнатилган ва қовурилган ҳолатда ҳам ўлмайдиган) микроорганизмларнинг борлиги. Буларни англаш учун одамдан юксак даражадаги билим талаб этилмайди, албатта.

     Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Қуръони каримнинг тўрт жойида (Бақара, Моида, Анъом, Наҳл суралари) тўнғиз гўшти ҳаром экани таъкидланган.

     Аллома Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ: «Чўчқанинг ҳар бир нарсаси: гўшти, ёғи, териси, асаби (шу жумладан пайлари), қўллари, ички аъзолари, мияси, суяклари, боши, биқини, сути ва жунларини истеъмол қилиш ҳаромдир» – деган.
Айтиш керакки, чўчқа гўштининг зарарли жиҳатлари илмий жиҳатдан ҳам ўз тасдиғини топган. “Washington Post” газетасининг 1952 йил 31 майда чоп этилган сонида доктор Глен Шеппарднинг шу ҳақидаги мақоласи эълон қилинади.
“АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи аксар аҳоли организмида чўчқа гўшти истеъмоли натижасида Трихина личинкалари пайдо бўлган. Кўпчилик ҳолларда улар, ҳатто бу касалликнинг пайдо бўлиш сабабларини ҳам билишмайди. Одамлар айнан шу паразитлар чақирган касалликлардан қазо қилишмоқда. Сабаби, инсоннинг иммун тизими бу паразитлар билан кураша олиш қобилиятига эга эмас. Ҳеч қандай антибиотиклар, ҳеч қандай дори-дармон воситалари уларни бартараф қила олмайди. Ягона йўл—ушбу паразитларнинг организмга тушишининг олдини олиш. Чунки, трихиналар гўшт хоҳ тузланган, хоҳ дудланган ҳолда бўлсин, яшайверади…”
Кўриб турганингиздек, тақиқланган чўчқа гўшти инсон саломатли учун кони зарар. Бу ҳам диний, ҳам дунёвий жиҳатдан мустаҳкам далил-исботларга эга. Шундай экан, овқат истеъмол қилаётган чоғда унинг ҳар жиҳатдан безарар эканига эътибор қилинг.

Муслим Мирзажонов тайёрлади

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

pul

Дарёда оқизилган пул

Бир киши тижорат мақсадида сафар қилмоқчи бӯлган экан. Лекин савдо учун тӯплаган моли озлик қилиб, …