Главная / Жамият / Читада икки ўзбек муҳожирини отиб ўлдириб, ўрмонга кўмиб қўйган шахс ушланди

Читада икки ўзбек муҳожирини отиб ўлдириб, ўрмонга кўмиб қўйган шахс ушланди

Россиянинг Забайкалье ўлкасида ўтган йилнинг октябрида икки ўзбек муҳожирини отиб ўлдириб, кўмиб ташлаганликда айбланаётган 34 яшар россиялик қўлга олинди. Россия оммавий ахборот воситалари ўзбек мигрантлари самосуд қурбони бўлганини хабар қилмоқда.

Забайкалье ўлкасида 2017 йилнинг октябрида икки ўзбекистонликни ўлдирганликда гумон қилинаётган 34 ёшли Чита шаҳрида яшовчи шахс қўлга олинди.

c68f7b9f-e71c-4e62-9a39-6038d23ef16f_w650_r0_s

Тергов ишларини олиб бораётган Забайкалье ўлкаси Тергов қўмитасининг Тергов бошқармаси бошлиғи муовини адлия подполковниги Егор Марковнинг Озодликка билдиришича, суриштирув ишлари 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон ватандоши икки нафар ҳамюрти йўқолгани юзасидан полицияга мурожаат қилганидан бошланган:

– Чита шаҳрининг Марказий тумани бўйича Тергов бўлимига қилинган ариза асосида икки нафар эркакнинг йўқолиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов-суриштирув ишлари натижасида бу одамлар ўтган йилнинг октябрида учрашувга кетгани ва йўқолгани маълум бўлди. Полиция билан ҳамкорликда қотилликка Нерчин туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс алоқаси бўлиши мумкинлиги аниқланди. Қўлга олинган гумонланувчи сўроқ пайтида ўзбекистонлик жабрланувчиларни ов милтиғидан отиб ўлдиргани ва жасадларни кўмиб ташлаганини билдирди. 13 август куни терговчилар Нерчинск туманидаги тайгада мигрантлар жасадларини топди.

Жасадлар ҳозирда суд-тиббий экспертизага топширилгани ва тергов ишлари давом этаётгани айтилди.

Ўзбекистонликлар тайгада отиб ўлдирилган ва шу ерда кўмилган
Ўзбекистонликлар тайгада отиб ўлдирилган ва шу ерда кўмилган

Қўлга олинган читалик шахсга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105- моддаси 2- қисми «а» банди асосида (икки ва ундан ортиқ шахсни ўлдириш) жиноий иш қўзғатилган.

“Мигрантларни трактор ёрдамида кўмдик”

Айни дамда, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ўзбек ишчилари «педофиллик»да айбланиб, оломон қилингани тўғрисида бирин-кетин хабарлар тарқала бошлади.

Читанинг «Вечёрка» нашрида бу ҳодисага оид тафсилотлар пайдо бўлди.

Газета журналистларига қотиллик Дэн исмли шахс томонидан содир этилгани тўғрисида Бацилла лақабли маҳаллий «авторитет» буларни сўзлаб берган:

“2017 йилнинг 11 октябрида Дэн исмли танишим қўнғироқ қилди. У Забелин Анатолийнинг (Чита шаҳри собиқ ҳокими) конида уста бўлиб ишлаб келган. У қишлоқда ўзбекистонлик икки шахс 7 яшар болаларга жинсий тажовуз қилганлигини айтди. Улардан бири жияни экан. Ёрдам керакми, дедим”, деди Бацилла.

Кейин маҳаллий «авторитет» болалар билан боғлиқ вазиятдан маҳаллий маъмуриятнинг хабари бўлгани ва ўзбек муҳожирларини топишда улар кўмаклашганини билдирди. Бацилла ўз каналлари орқали ўзбекистонликларни топиб, «қариндошларидан фақат кечирим сўрашга» ўрмонга олиб чиқади.

Қотиллик содир этилган жойда тергов ишлари олиб борилмоқда
Қотиллик содир этилган жойда тергов ишлари олиб борилмоқда

«Биз ўзбекларни машина юкхонасидан тушириб қарасак, у жойда катта трактор ҳам турган экан. Ўзбеклар тиз чўкиб, кечирим сўради. Болаларнинг яқинлари мигрантларни калтаклаб, машинага миниб кетди. Шу вақт Дэн уларни карабиндан отиб ташлади”, дея ҳикоясини якунлади авторитет Бацилла.

Бацилла Дэн билан бирга трактор ёрдамида ерни кавлаб, муҳожирларни кўмиб ташлашда иштирок этганини ҳам яшириб ўтирмади.

“Авторитетлар” жавобгарликка тортилмайдими?!

Бунинг ортидан «айбсизлик презумпциясидан» мутлақо ҳоли рус матбуоти Нерчинск тайгасида «ўзбек педофиллари жазолангани» тўғрисида ёза бошлади.

Озодлик муҳожирларнинг 7 яшар болаларга жинсий тажовуз қилгани борасидаги маълумотлар қанчалик ҳақиқатга тўғри экани борасида Тергов қўмитаси вакилларига мурожаат қилди.

Терговчи Егор Марков тергов давом этаётгани ва «педофиллик» билан боғлиқ ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди.

– Табиийки, педофилия ёки шу каби маълумотлар тўғрисида биз ҳеч қандай хабар тарқатганимиз йўқ ва ахборот воситаларида ёзилаётганини тасдиқламаймиз. Биз бу жиноят тафсилотларини ўрганаяпмиз. Жасадлар узоқ вақт ерда ётгани боис ириб кетган, лекин уларнинг шахси аниқланди. Элчихона ва яқинларига хабар берилган. Ҳар ҳолда, терговни туман эмас, ўлка Тергов бошқармаси криминалистлари олиб бораяпти ва иш қонун асосида олиб борилиши кафолатланган, деди Егор Маркин.

Бироқ, ўзбек муҳожирларини ўлдиришда маҳаллий «авторитетлар» ва бошқа шахслар иштирок этгани тўғрисида маълумотлар борлигига қарамасдан, нима сабабдан жавобгарликка фақат бир киши тортилгани борасида Озодлик берган саволга Тергов қўмитаси вакили ҳозирча жавоб бера олмаслигини маълум қилди.

2018 йилнинг июни охирларида Чита шаҳар суди 10 йил давомида 8 киши – асосан ўзбек ва тожик мигрантларини милтиқдан отиб ўлдирган ва яна 7 кишини яралаган Евгений Краснояровга умрбод қамоқ жазоси тайинлаган.

Суд давомида қотил одамларни миллий ва ирқий адоват асосида ўлдирганини яшириб ҳам ўтирмади.

Яна маълумот

nupwfes8jzf5puqvdrt-ygahb6nviogs

Қайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир қилади?

Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дорилар қайси касалликларга самарали таъсир қилиши ҳақида маълумот берилди. Шифобахш ўсимликлар қадимдан …