Главные новости
Главная / Жаҳон / Чироқчида жаримага тортилган ЙПХ ходимининг маст бўлгани тасдиқланмади, ҳайдовчи эса туҳматда айбланди
<

Чироқчида жаримага тортилган ЙПХ ходимининг маст бўлгани тасдиқланмади, ҳайдовчи эса туҳматда айбланди

Катта сержант Насибали Ярматов

11 январь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган ЙПХ катта инспектори Насибали Ярматов маст ҳолда бўлгани ҳақидаги гумонлар тасдиқланмади.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББдан маълум қилишларича, шу куннинг ўзида вилоят наркология диспансерида ўтказилган тиббий текширув натижасида ходимнинг ҳушёр ҳолда экани аниқланган.

Бош бошқарма аввалроқ вилоят ИИБ томонидан берилган ахборотни тасдиқлаб, баъзи қўшимча маълумотларни келтириб ўтди.

«11 январь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси ЙПХ батальони 2-ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори, катта сержант Н.Ярматов соат тахминан 14:20ларда Чироқчи туманидаги «Микрокредитбанк» рўпарасида ўрнатилган 3.27 йўл белгиси талабларига амал қилмасдан тўхтаб турган «Лабо» русумли (давлат рақами 70 J 787 OA) автомобиль ҳайдовчиси Шоҳрух Нуримовдан ҳужжатларни тақдим этишни сўраган.

Ҳайдовчи автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрганини маълум қилган. Ходим ушбу қоидабузарлик бўйича ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган ва транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Ушбу автомобилни жарима майдонига олиб кетиш вақтида инспекторнинг «Спарк» русумли (давлат рақами 70 G 878 OA) шахсий автомобили мажбурий тўхташ чироқлари ёқилган ҳолда «Микрокредитбанк» рўпарасида ўрнатилган 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида қолган.

Ҳайдовчи Ш.Нуримов қоидабузарлиги учун жазоланганидан жаҳлланиб, Мустақиллик кўчасига қайтиб келган ва инспекторнинг автомобилини кўриб, унга чора кўриш керак, деб тўпланган оломонга мурожаат қилган ва ходим шаънига ҳар хил туҳмат гаплар ёғдирган.

Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲҲБ бошлиғи капитан Ф.Янгибоев катта сержант Н.Ярматовга «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 92-банди талабларини бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирган.

Сержант Н.Ярматов «Спарк» русумли автомобилнинг мажбурий тўхташ чироқларини ёқиб қолдирганлиги учун аккумлятор қуввати тугагани сабабли ушбу автомобиль эвакуаторга ортиб кетилган.

Шунингдек, тўпланган одамлар ЙПХ инспекторини спиртли ичимлик ичганликда айблаб, видеотасвирга олган.

11 январь куни Қашқадарё вилояти наркология диспансери томонидан сержант Н.Ярматовнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилган. Текширув натижасига кўра Н.Ярматов ҳушёр ҳолда эканлиги аниқланган», – дейилади республика ЙҲХББ билдиришида.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан текширув ишлари кетмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

dskjxrbliethdurbjsr0haizebijcq82

«Наркотик ўчоғидан» меҳнаткашлар маконигача. Таиланднинг машҳур Дои Тунг қишлоғига саёҳат

Фото: KUN.UZ Kun.uz`да 11 декабрь куни «Таиланд бугуни ва Кобул келажагига саёҳат: иқтисодий-ижтимоий ривожланиш формуласи …