Главная / Спорт / «Челси» Фрэнк Лэмпард билан 3 йиллик шартнома бўйича келишиб олди
<

«Челси» Фрэнк Лэмпард билан 3 йиллик шартнома бўйича келишиб олди

«Челси» собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард билан бош мураббий лавозими юзасидан шартнома шартларини келишиб олди, деб хабар тарқатди журналист Николо Скира.

«Тасдиқлашди: Фрэнк Лэмпард «Челси»нинг янги мураббийи бўлади. У 2022 йилгача мўлжалланган битим имзолайди», – деб ёзди журналист твиттер саҳифасида.

ekvwijtynimnn8pvd4snvvt4sxytrxl5

Хабарларга қараганда, «кўклар» Фрэнкнинг ҳозирги иш жойи «Дерби Каунти»га 4,5 млн евро миқдорида товон пули тўлайди.

The Times маълумотига кўра, «Челси» хўжайини Роман Абрамович Лэмпард билан музокаралар ўтказиб, уни ҳатто салбий натижалар кузатилган тақдирда ҳам камида икки йил истеъфога чиқармасликка ваъда берган.

Маълумот учун, 40 ёшли Лэмпард мураббийлик фаолиятини бир йил олдин бошлаган. Унинг дебют мавсумида «Дерби Каунти» Чемпионшипда 6-ўринни эгаллади; АПЛга чиқиш плей-оффида финалгача етиб бориб, Премьер-лига остонасида «Астон Вилла»га ютқазди (1:2).

Эслатиб ўтамиз, «Челси»ни бир йил бошқарган Маурицио Сарри «Ювентус»га ишга ўтиши ўтган ҳафта охирида расман маълум қилинган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

urtnao6w55jiylozko7tjs0rg-4tlto

Африка миллатлар кубогида чорак финалнниг барча иштирокчилари маълум. Гана мусобақани тарк этди

Мисрда давом этаётган Африка миллатлари кубогида нимчорак финал босқич ўйинлари ортда қолди. 8 июль оқшомида …