Главные новости
Главная / Сиёсат (страница 10)

Сиёсат

ЕИ вакиллари Мирзиёевнинг Брюсселга кейинги йил бошида келишидан умидвор

Европа Иттифоқи бош қароргоҳи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи 2019 йил бошида амалга ошишидан умид қилмоқда. Газета.uz нашрининг ёзишича, бу ҳақда Европарламент депутати Ивета Григуле-Петерсе 1 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-ЕИ парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 14-йиғилишида билдирган. Ивета Григуле-Петерсе мазкур йиғилишда Европа делегациясига раҳбарлик қилган. “Брюссель президентингизни кутмоқда — бу …

Подробнее »

Тошкентга Freedom House делегацияси келди

Freedom House ташкилотининг Евросиё департаменти директори Марк Беҳренд.

Шу йил 30 октябрь куни Тошкентга Freedom House ташкилотининг Евросиё департаменти директори Марк Беҳренд (Marc Behrendt) бошчилигидаги делегацияси келди. Делегация Ўзбекистонда фуқаролик жамияти вакиллари, ҳукумат мулозимлари ва дипломатик корпус вакиллари билан учрашувларни режалаштирган. Freedom House вакиллари билан учрашган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга кўра, делегация мамлакатдаги сўнгги …

Подробнее »

Озодлик фош қилган “Оққўрғон иши” ортидан бош вазир ўринбосари ишдан олинди

Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишининг ариқдаги сувга тушириб, таҳқирланиши ортидан Ўзбекистон Бош вазирининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича ўринбосари Зойир Мирзаев ишдан олинди. Ўзбекистон президенти расмий сайти 29 октябрда тарқатган хабарга кўра, Зойир Мирзаев “ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида …

Подробнее »

Мирзиёев Трампга ҳамдардлик изҳор қилди

Питтсбургдаги отишма чиққан синагога.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Питтсбург шаҳридаги синагогада содир бўлган отишма оқибатида кўплаб инсон ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот тарқатди. Шу йилнинг 27 октябрь куни Питтсбургдаги синагогага бостириб кирган 46 ёшли Роберт Бауэрс шанба ибодатига йиғилганларни ўққа тутган, отишма оқибатида 11 киши …

Подробнее »

Маъмурий судлар 9 ойда 231809 кишини жазолади

03

Жорий йилнинг 9 ой мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 16567 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 12525 та фуқаронинг ҳуқуқи тикланди, 57 нафар мансабдор шахсга интизомий жазо қўлланилди. Бу ҳақда gazeta.uz Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидовга таяниб хабар қилди. Ҳисобот даврида маъмурий судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик …

Подробнее »

Президент Мирзиёев бугун Юнусободга борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, тадбиркорларнинг истиқболли режалари билан танишмоқда, деб хабар берди президент матбуот хизмати. Давлат раҳбарига Тошкент шаҳрининг 2018-2019 йиллардаги инвестиция салоҳиятига оид маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра, шу икки йилда пойтахтда 417 та лойиҳа амалга оширилиши, бунинг натижасида 25 мингдан зиёд иш …

Подробнее »

Бирданига 7 та туманда ИИБ бошлиқлари алмаштирилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича,вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида янги тайинловлар амалга оширилди: Қорақалпоғистон Қонликўл туман ИИБ бошлиғи этиб подполковник Мухаметали Алламбергенович Хожамуратов; Беруний туман ИИБ бошлиғи этиб подполковник Атабек Чаржоуович Абдиров. Бухоро вилояти Шофиркон туман ИИБ бошлиғи этиб подполковник Аваз Қурбонович Эльбеков. Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи этиб …

Подробнее »

Мирзиёев назарига тушган корчалон таълим тизимига ҳам кираяпти

Жаҳонгир Ортиқхўжаев (чапда) президент Мирзиёев билан бирга.

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Гачон университети билан ҳамкорликда илк тиббий хусусий олийгоҳ – Akfa университети очилиши кутилмоқда. Бу ўқув юрти муассиси кейинги йилларда, айниқса, Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг, бизнес ва сиëсий доираларида танилган шахс – Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли Akfa ширкатидир. Ортиқхўжаевнинг Akfa университети Илк хусусий Akfa тиббий …

Подробнее »

Мирзиёев АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни Ўзбекистонда АҚШ бизнес ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш учун Тошкентга келган Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумоттарқатди. Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аввало технологиялар соҳасидаги шерикликни ривожлантиришнинг аниқ истиқболлари муҳокама қилинди. Эришилган …

Подробнее »

Сенат ва ҳамкорлик бўйича Америка-Ўзбекистон савдо палатаси қўшма қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда ҳуқуқ, инвестиция ва савдо соҳаларида ҳамкорлик бўйича Америка-Ўзбекистон савдо палатаси қўшма қўмитасининг учинчи мажлиси бўлиб ўтди.Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар қилди. Кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш устуворликлари ҳақидаги масала муҳокама этилди. Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон мустақилликнинг …

Подробнее »