Главная / Иқтисодиёт (страница 4)

Иқтисодиёт

Каримов Роғунни деб дод солган эди, Мирзиёев уни қуришга ёрдам бермоқчи

c2cb2d44-095b-49b7-bc84-11de6e8f029e_w1023_r1_s

Хўш, нима ўзгарди? Бу саволнинг жавоби кўп айтилди. Лекин Тошкент-Душанбе муносабатлари ҳароратидаги ўзгаришларни матбуот орқали эмас, Оқсаройдаги ўз кабинетидан кузатган одамнинг жавоби қимматлидир. Тошкент-Душанбе муносабатлари совишининг бошланиши OzodNazarнинг суҳбатдошларидан бири, публицист Шароф Убайдуллаев Ўзбекистон президенти маъмуриятида ишлаган даврга тўғри келган. Шунинг учун у киши билан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга …

Подробнее »

Россияда икки ой ичида бирорта ҳам Ravon сотилмади

GM Uzbekistan ширкати Россияда икки ойдан бери бирорта ҳам автомашина сота олган йўқ. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси ҳисоботида қайд этилди. 6 августда эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, 2018 йилнинг июлида Россияда автомобиль савдоси 10,6 фоизга ўсган. Аммо GM Uzbekistan ишлаб чиқарадиган Ravon автомашиналари июнь ва июль ойларида …

Подробнее »

Ғўза парваришида фавқулодда ҳолат: Зарбдор 40 кунлик эълон қилинди

13298e92-62b7-42e0-893d-96fe12c1fe0d_w1023_r1_s

Ўзбекистонда ғўза парваришида юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш мақсадида 5 сентябрга қадар “Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик» эълон қилинди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг “Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳосилга ҳосил қўшишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан зарбдор 40 кунлик доирасида …

Подробнее »

Асакалик тадбиркорнинг милиция бўлимида калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

3140baac-478f-4808-b65f-58c81c990d38_w1023_r1_s

Андижон вилоят, Асака туман прокуратураси тадбиркор Ойбек Ҳусановнинг Асака шаҳар ички ишлар бўлимида 11 июль куни калтаклангани ва унга бир қанча тан жароҳатлари етказилгани ҳолати юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати Озодликка билдирди. …

Подробнее »

Самарқандда бузилаëтган уй ҳиссадорлари “амнистия” талаб қилмоқда

samar

Самарқанднинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги Мироншоҳ кўчасида тиклангани ортидан бузилаëтган 7 қаватли уйдан квартира сотиб олган ҳиссадорлар қўмита тузиб¸ президентдан бу жойни бузмай сақлаб қолишни талаб қилишди. Ҳиссадорлар қўмитаси раиси Мавлуда Каримова 2 август куни Озодлик билан суҳбатда “агар уй бузиладиган бўлса, ҳиссадорлар Самарқанд шаҳар ҳокимининг уйини ишғол қилиб кириб оламиз” дея …

Подробнее »

“GM Uzbekistan” автомобиллари нархини 1 августдан оширмайдиган бўлди

25d321e3-0763-400e-8926-8f6c68a8b51a_cx18_cy1_cw62_w1023_r1_s

“Ўзавтосаноат” компанияси расмий сайтида эълон қилинган баёнотга кўра 1 августдан GM Uzbekistan автомобилларига нархлар оширилмайди. Компания расмий сайтида 1 август куни қуйидаги эълон пайдо бўлди: Фуқаролар диққатига! «GM Uzbekistan» АЖ автомобиллари нархи ўзгаргани йўқ. 30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутассади ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар …

Подробнее »

GM Uzbekistan машиналари нархини 1 августдан неча фоизга ошириши аниқ бўлди

f3af9d25-5c61-42ca-ac43-450064cb88e3_w1023_r1_s

1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ўртача 14 фоизга ошади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқовга таяниб, kun.uz маълум қилди. Куни кеча Озодлик “Халқ сўзи”га таяниб, GM Uzbekistan ширкати Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарган автомобиллар нархи 10-12 фоизга ошираётгани ҳақда хабар қилган эди. “Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги ўзгариш …

Подробнее »

Ўзбек-Тожик чегарасидаги “Дўстлик бозорлари” касодга учради

adf14548-23dd-4e31-a8fd-b0149d5d7a29_cx5_cy0_cw82_w1023_r1_s

Июль ойи бошидан Тожикистондан Ӯзбекистонга ва Ўзбекистондан Тожикистонга маҳсулотлар олиб ӯтишга чекловлар киритилгани икки мамлакатда очилган бозорлар фаолиятини фалажлаб қўйди. Ўзбек ва тожик бозорлари икки мамлакат ўртасида март ойида визасиз борди-келди шартномаси имзоланиши ортидан чегараолди ҳудудларида очилган эди. Аҳоли орасида бу бозорлар “Дўстлик бозорлари” номини олган. Чекловларга мувофиқ, Тожикистондан Ӯзбекистон …

Подробнее »

Ўзбекистон Швейцарияга 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди

03ypluyqh1kybijhpf-l2remocvb_0n6

Биринчи чоракда тўлов баланси методологияси бўйича товарлар экспорти 2,9 млрд долларга тенг бўлди, товарларнинг импорти эса – 3,6 млрд доллар. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти. Товарларни импорт қилиш ҳажмидан ортиш тадбиркорларнинг иқтисодиёт норасмий секторидан банк секторига ўтиши, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлар ҳисобидан корхоналар ишлаб чиқариш қувватларининг кўпайиши билан боғлиқ. Товарлар экспортининг …

Подробнее »

Жаҳон Банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштирмайди

8b9611e3-7303-437c-9179-cbdc5ec55596_w1023_r1_s

Жаҳон Банки расмийларининг айтишича, ушбу халқаро молиявий ташкилот Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этмайди. Айни дамда, Тожикистон Миллий банки мазкур улкан қурилишда Европа тиклаш ва тараққиёти банки сармояларини жалб этишга ҳаракат қилмоқда. Жаҳон банки президентининг муовини Сирилл Мюллер ўтган ҳафта Душанбеда бўлиб ўтган Халқаро сув конференция жараёнида ушбу халқаро молиявий …

Подробнее »