Главные новости
Главная / Жамият (страница 83)

Жамият

Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйи собиқ раҳбарларини вилоят суди камида 15 йилданга кесди

53f0c388-d611-4f38-aaf6-03597bc6c354_w1023_r1_s

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ мажлисида Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйининг собиқ директори ўринбосарлари Қ.Қодиров ва С.Усмонов узоқ йилларга қамалди. ЎзАнинг билдиришича, вилоят суди ҳукми билан Қодиров 15 йил 6 ойга, Усмонов 16 йилга кесилди. Улар вояга етмаган шахсни тарбия муассасасида жиноятга жалб қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан …

Подробнее »

Г. Каримова Швейцария судида ютқазди. $800 000 000 нинг Ўзбекистонга қайтарилиши тезлашиши мумкин

94d8a158-a887-4a82-ae46-c2980faee119_cx0_cy16_cw0_w1023_r1_s

Швейцария Федерал жиноят суди 31 июль куни Ўзбекистон Биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова аппеляциясини рад этди. Бу қарор¸ Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган музлатилган 800 миллион швейцар франкининг Тошкент ҳукуматига қайтарилишини тезлатиш йўлидаги муҳим қадам сифатида кўрилмоқда. Каримова Швейцария судига ким ва нимадан шикоят қилди? Женевадаги адвокати Grégoire Mangeat …

Подробнее »

Ўғли ИШИДга қўшилгани учун айбланган ота Мирзиёевдан ёрдам сўради

2364ef65-b877-4c5d-bfb6-8c2f2a908a0d_w1023_r1_s

Бир ўғли ИШИД (“Ислом давлати” экстремист гуруҳи) сафига қўшилиб кетгани учун сиртдан қақмоққа ҳукм қилинган қўқонлик Жамол Аҳмедов президент Мирзиёевдан ёрдам сўрамоқда. Шу кунда Истанбулда яшаётган Аҳмедов 2014 йилда вояга етмаган бир ўғлини жангарилар ИШИД сафига ёллаб, яширинча Сурияга олиб кетганини даъво қилмоқда. Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳодиса ортидан Аҳмедов, …

Подробнее »

Ўзбеклар нега ўз юртига виза ололмаяпти?

bedfbc38-8c7c-4550-90db-87c7e7b8af37_cx0_cy12_cw0_w1023_r1_s

Ўзбекистонга сайёҳлик визаларини олиш соддалаштирилгани ҳақидаги хабарлардан илхомланиб Тошкентга отланган асли ўзбекистонлик ўнлаб чет эл ватандошига сайёҳлик визаси берилмаётир. Озодликка бу ҳақда шикоят қилганларнинг аксари муҳожирликда яшаб чет эл фуқролигини олган ва Ислом Каримовнинг 2014 йилда чиққан фармони билан ўзбек фуқаролигидан махрум этилган мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ҳамда уларнинг қариндошларидир. …

Подробнее »

МИБнинг сал кам 100 ходимига ҳужум қилинди. Инспекторни ким ҳимоя қилади?

d51fc451-2093-4503-8766-a631f3b33e1c_cx0_cy28_cw0_w1023_r1_s-1

Мажбурий ижро бюроси ходимлари – ижрочилари ва инспектор- ларига фуқаролар томонидан қилинган тажовузларга оид маълумотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати эълон қилди. Мажбурий ижро бюросининг 2018 йилнинг 1 августигача ҳужумга учраган 96 ходимидан бири Андижон туман МИБ инспектори Баҳром Ҳакимқуловдир. МИБ ходимининг хавфсизлигига оид Озодлик саволларига Бош прокуратура ҳузуридаги …

Подробнее »

Имомлар суицидга қарши тарғиботга жалб этилди

e6c626a6-0390-4ae3-a14b-3fa103b4c39f_w1023_r1_s

Ўзбекистонда ёшлар орасида худкушлик кўпайган бир пайтда мамлакат жоме масжидларида жума намозларида имомлар суицид Ислом динида гуноҳ ва ҳаром амал экани ҳақида ваъзлар ўқимоқда. Озодлик суҳбатлашган пойтахт Тошкент ва айрим вилоятлардаги масжид имомлари ва мутаваллилари жума намозларида бундай даъватлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлар қўмитаси топшириғи билан айтилаётганини тасдиқлади. Бироқ, …

Подробнее »

Эҳсон пулини бир миллион сўмга етказмаган масжид ёпилиши мумкин

6a646218-1c7e-464a-9c70-41c51e63e49b_cx10_cy8_cw69_w1023_r1_s

Қашқадарёдаги Ярғунчи масжиди ходимларига ойига 1 миллион сўм эҳсон пули тушириш мажбурияти юклатилди. Акс ҳолда масжид ёпилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди. Масжидга ёпиштирилган эълон Қашқадарё вилоят, Ғузор туманидаги Ярғунчи жоме масжиди эшигига “агар масжид ойига бир миллион сўм пул маблағи туширмаса, ёпилиши мумкинлиги” ҳақидаги эълон ёпиштирилди. Масжидга борган намозхонлар томонидан суратга олиниб, …

Подробнее »

Бошига 9-қаватдан бетон парчаси тушган сергелилик аёл комада қолмоқда

55552541545

5 август, якшанба, тушдан кейин кўп қаватли уйнинг 9- қаватидан бошига сувоқ-бетон парчаси тушиб, оғир жароҳат олган 55 яшар Дилбар Юнусова уч кундан буён комада қолмоқда. Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги 9 қаватли 26-уй ёнида содир бўлган бу воқеада жабрланган аёлнинг қўшнилари айбни уйни сифатсиз таъмирлаган қурувчиларга тўнкамоқда. Аммо, 26-уй жойлашган …

Подробнее »

Қашқадарёлик йигит ўзига турмуш чиқишга кўнмаган қизни пичоқлади

%d0%b2%d0%b2

Шаҳрисабзлик йигит турмушга чиқиш таклифини рад этган қиздан ўч олди. Туябўғиз дам олиш масканида тўппончадан икки бор ўқ узилди. Андижонда тўрт кишини ўлдирган йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. _____________________________________________________________ Шаҳрисабзлик ошиқ йигит совчисини қайтарган қиздан ўч олди Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи 31 ёшли йигит узоқ қариндоши бўлган қизга …

Подробнее »

Телефон ва шпаргалкадан фойдаланмоқчи бўлган 255 нафар абитуриент тест синовидан четлаштирилди

Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари тартиб- қоидаларини бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди. Уларнинг 179 нафари синов ўтказиладиган ҳудудга уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринган, 76 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга уринган. Бу ҳақда ЎзА бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга таянган ҳолда маълум қилди. Тест синовлари 1 августда бошланди ва …

Подробнее »