Главные новости
Главная / Жамият / Бухорода “Жиҳодчилар” жамоасига аъзоликда гумон қилинган 6 шахс қўлга олинди
<

Бухорода “Жиҳодчилар” жамоасига аъзоликда гумон қилинган 6 шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яширин тарзда “Жиҳодчилар” экстремистик гуруҳининг бўлимини тузганликда айбланган бир гуруҳ шахс қўлга олинди.

“Ўзбекистон 24” телеканали бу ҳақда “Давлат хавфсизлик хизмати тақдим қилган лавҳа”ни намойиш қилди.

ДХХ лавҳасида айтилишича, экстремистик гуруҳга аъзо, дея 6 киши – 1987 ҳамда 1990 йиллар оралиғида туғилган шахслар қўлга олинган.

ДХХ бу шахсларни 2012 йилда “Жиҳодчилар” гуруҳига мансуб жамоатни тузиш ва кейинчалик Афғонистонга кетишга ҳозирлик кўришда гумон қилмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, 6 шахс уяли телефонлари орқали “Суриядаги террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари ва даъватчилари бўлган Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Бухорий ва Абдуллоҳ Зуфарларнинг ғаразли мақсадларга чорловчи маърузаларини тинглаб, атрофдагиларга тарқатган”.

Айтилишича, ушланганларга нисбатан Жиноят кодексининг 159 ва 244-2 моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ammdhmpfvk11xz5xmpna_f_xscf39kzg

Кунига икки донадан банан ейилса организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Бананнинг фойдали хусусиятлари ҳақида кам одам билади. Бундан ташқари, бу мевани кўп истеъмол қилмаслик керак …