Главные новости
Главная / Жаҳон / Қорақалпоғистондаги автоҳалокатда 5 киши, Бухородаги аварияда 4 киши нобуд бўлди
<

Қорақалпоғистондаги автоҳалокатда 5 киши, Бухородаги аварияда 4 киши нобуд бўлди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 22 октябрь куни икки автомобиль тўқнашуви оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди, яна беш киши жароҳатланди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, душанба куни эрталаб “Бухоро-Нукус-Беруний” йўлининг 680-километрида Nexia ва Cobalt русумли автомобиллар тўқнашган. Аварияда жароҳатланганлар Беруний туман касалхонасига ётқизилган.

“Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади вазирлик хабарномасида.

Шу куни Жондор тумани Газли ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333 километрида Lasetti ва Isuzi русумли автомобиллар тўқнашиб кетган, пировардида Lasetti автомобилида ёнғин чиқиб, машина ичидаги 4 нафар фуқаро оламдан ўтган.

Бу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ҳам текширувлар бошланган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

7qkyz0fek-gvl-gsl9vfuxz990jil-8

Саудия Арабистони подшоҳи ўз ўғлини энергетика вазири этиб тайинлади

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд энергетика вазирини ўзгартирди. У бу лавозимга ўз …