Главные новости
Главная / Жамият / Путин ташрифи: Ўзбекистонда Россия олийгоҳлари филиаллари ташкил этилади
<

Путин ташрифи: Ўзбекистонда Россия олийгоҳлари филиаллари ташкил этилади

18 октябрь оқшомида В.Путин бошчилигидаги қарийб 1000 кишилик рус делегациясининг Тошкентга келиши кутилмоқда.
18 октябрь оқшомида В.Путин бошчилигидаги қарийб 1000 кишилик рус делегациясининг Тошкентга келиши кутилмоқда.

Тошкентда 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Россия таълим форуми сессиялари доирасида умумий ҳисобда 127 та келишув имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Кун.уз сайтига маълум қилган.

Форум Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтади.

Келишувга мувофиқ, Ўзбекистон пойтахтида Москва давлат халқаро муносабатлар институти (“МГИМО”) филиалини ташкил қилиш, Тошкент кимё-технология институти базасида эса Россиянинг Д.И.Менделеев номидаги кимё-технология университети филиалини ишга тушириш режалаштирилаяпти. Бундан ташқари, Бутунроссия давлат кинематография институти билан Тошкент шаҳрида филиал ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган.

18 октябрь оқшомида Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги қарийб 1000 кишилик расмий делегациянинг Тошкентга келиши кутилмоқда.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

01

Жанубий Кореяда метро Ўзбекистондагидан қанчалик фарқли?

Корея Республикасининг иккинчи энг йирик шаҳри – Бусанда метрополитен 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, у …