Главная / Спорт / Бухорода халқаро кураш мусобақаси бошланди. Чемпионлар 3 000 доллардан олишади
<

Бухорода халқаро кураш мусобақаси бошланди. Чемпионлар 3 000 доллардан олишади

Бухорода кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро кураш мусобақаси бошланди. Мусобақада 21 давлатдан келган 135 нафар полвон қатнашади. Курашчилар жами 10та вазн тоифасида гиламга чиқади.

Мусобақанинг очилиш маросимидан сўнг ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Ўзбекистон кураш федерацияси президентининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов ўзбек миллий спорти ҳисобланган кураш сўнгги йилларда оммавийлигини йўқотгани ҳақида гапирди.

br2uy5r-akajsdf_kxrat6ezyaffrb-6

«Сўнгги йилларда курашга эътибор бироз сусайди. Энди биз бундай ишламаймиз ва ўзбек курашига янада кучли эътибор бериб, унинг нафақат халқаро майдонда шу пайтгача эришган обрўсини тиклаш, балки олдингидан ҳам юқорироқ даражага кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бугун Бухорода илк марта ўтказилаётган ушбу халқаро турнир шу ишларнинг дебочаси бўлади.

Биз ушбу турнирни ҳам доимий ўтказамиз. Шунингдек, дунёнинг турли давлатларида ўтказилиши тўхтаб қолган халқаро турнирларни тиклаймиз. Қисқаси, олдингиданда шижоат билан ишлаймиз.

Ўзбекистонда халқаро кураш мактабини очамиз. У Халқаро кураш академияси деб номланадими ёки Халқаро кураш институти дебми фарқи йўқ. Муҳими, бу мактабда бутун дунёдан кураш ихлосмандлари бўлган ёшлар келиб кураш сир-асрорларини, техникасини, шунингдек ҳакамликни ўрганишлари мумкин бўлади», дейди Юсупов.

Бу халқаро мусобақанинг соврин жамғармаси 70 минг АҚШ долларини ташкил қилади ва 10та йўналишда ғолиб бўлган полвонлар 3 000 минг АҚШ доллар, кумуш медаль соҳиблари 2 000 минг АҚШ доллар, учинчи ўринни олганлар эса 1 000 АҚШ долларидан мукофот олишади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

urtnao6w55jiylozko7tjs0rg-4tlto

Африка миллатлар кубогида чорак финалнниг барча иштирокчилари маълум. Гана мусобақани тарк этди

Мисрда давом этаётган Африка миллатлари кубогида нимчорак финал босқич ўйинлари ортда қолди. 8 июль оқшомида …