Главные новости
Главная / Жаҳон / Брюс Лининг қизи шикоят қилганидан сўнг Хитойда “Бир куни Ҳолливудда” фильми намойиши қолдирилди
<

Брюс Лининг қизи шикоят қилганидан сўнг Хитойда “Бир куни Ҳолливудда” фильми намойиши қолдирилди

Брюс Лининг қизи шикоят қилгани сабабли Хитойда режиссёр Квентин Тарантинонинг “Бир куни Ҳолливудда” фильми намойиши тўхтатиб қўйилди, деб хабар берди The Hollywood Reporter.

Нашрнинг ёзишича, Шеннон Ли Хитой кино ишлари бошқармасига фильмдаги отаси билан боғлиқ саҳна кўринишини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилган. Унинг фикрича, режиссёр Брюс Лини “ўта такаббур” қилиб кўрсатган.

2488029 - ONCE UPON A TIME IN HOLLYWOOD

Леонардо Ди Каприо, Брэд Питт ва Марго Робби иштирокидаги фильм 25 октябрдан Хитой кинотеатрларида намойиш этилиши керак эди. Аммо фильм намойиши номаълум муддатга қолдирилди.

Фильм Хитойда 50 миллион доллар ишлаши ва умумий даромад 400 миллиондан ошиши кутилаётган эди (“Бир куни Ҳолливудда” фильми август ойидан буён 366 миллион доллар ишлаган).

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

giikqgr5pj3rcxo6z8lbkp6_faideni5

Боливия президенти мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилаётганини айтди

Боливия олий сайлов суди маълумотига кўра, амалдаги президент Эво Моралес президент сайловининг биринчи туридаёқ ғалаба …