Главные новости
Главная / Жамият / Божхона тўловларидан бўйин товлаш фош бўлди
<

Божхона тўловларидан бўйин товлаш фош бўлди

Божхоначилар томонидан божхона тўловларидан бўйин товлаб, турли ноқонуний йўллар билан товар моддий бойликларини юртимизга олиб киришга уринаётган кимсаларнинг қинғир ишлари ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган юкларнинг ҳужжатлар билан мутаносиблиги текширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

6jdbl-iv2ybpaaxhasujzpo77hni6neo

Текширув жараёнида, хориждан мамлакатдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган, қиймати 1580 АҚШ долларига тенг бўлган “металл симларни чўзишда ишлатиладиган кукунсимон мойлаш воситаси” товарига божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ташқи иқтисодий товар номенклатура кодлари тўғри келмаслиги аниқланди.

Қонунбузарлар кодларни алмаштириш эвазига божхона тўловларидан 21 миллион сўмни “тежаш”га уринганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

6vndqugafhjo-aylhvjsgk9fmybbiey6

2020 йил учун боғчаларда болалар таъминотига ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланади (рўйхат)

Фото: KUN.UZ 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари …