Главные новости
Главная / Сиёсат / Бош прокурор Ўзбекистонда сўнгги икки йилда неча нафар ректор жиноят содир этганини маълум қилди
<

Бош прокурор Ўзбекистонда сўнгги икки йилда неча нафар ректор жиноят содир этганини маълум қилди

18 январь куни Бош прокуратурада бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинди. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Бош прокурор ўз маърузасида олий таълим соҳасида коррупция тарқалган йўналишларни санаб ўтди.

Жумладан, коррупция ҳолатлари, асосан, талабалик сафига қабул қилиш, ўқиш жараёнида топшириладиган турли синовлар, талабаларнинг битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, магистратурага қабул, шунингдек, талабаларнинг ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда коррупция ҳолатлари кузатилаётганлиги кўрсатилди.

Йиғилишда сўнгги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилганлиги, уларнинг 220 нафари коллеж ва лицейларга, 106 нафари олий ўқув юртларига тўғри келиши танқид остига олинди.

Институт ва университетларнинг жиноят содир этган ходимларидан 3 нафарини ректорлар, 5 нафарини проректорлар, 15 нафарини декан ва декан ўринбосарлари, 62 нафарини ўқитувчилар ташкил этади.

Коллеж ва лицейларда эса, 34 нафар директор, 31 нафар директор ўринбосари, 94 нафар ўқитувчи жиноятга қўл урган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишига, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича йиғилишдан фарқли ўлароқ, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хусусан, интернет нашрлар вакиллари чақирилмади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

i1xzht-nrlwirlldajjzqqc5hfpe_8qm

ЛНР Киевга сув пулини 58 тонна майда пул билан тўлади

Украина шарқида ўзларини Луганск Халқ Республикаси (русча ЛНР) деб атайдиган ҳудуд расмийлари Украина томонга фойдаланилган …