Фото: Twitter/@BVB

Дортмундликлар клуби футболчини эркин агент мақомида қўлга киритган. У «Боруссия»нинг ёшлар жамоасида ҳаракат қилади.

Байно-Гиттенсга Англияда инглиз футболининг келажакдаги ёрқин ўйинчиси сифатида қаралмоқда. Ёш иқтидор эгасига ПСЖ ва «Реал» жамоаларидан ҳам қизиқиш бўлганди, бироқ футболчи Дортмундга йўл олишни танлаган.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» ҳозирда «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида турган Жейдон Санчо ҳам «шаҳарликлар»дан немис клуби сафига келиб қўшилганди. Байно-Гиттенс унинг чизиғида тўп суради.