Главные новости
Главная / Жаҳон / Боливия президенти мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилаётганини айтди
<

Боливия президенти мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилаётганини айтди

Боливия олий сайлов суди маълумотига кўра, амалдаги президент Эво Моралес президент сайловининг биринчи туридаёқ ғалаба қозонган. Унинг асосий рақиби Карлос Меса сайлов натижаларини тан олмади.

giikqgr5pj3rcxo6z8lbkp6_faideni5

Боливия президенти Эво Моралес мухолифат кучлари келгуси ҳафтада мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга тайёргарлик кўраётганини айтди. Бу ҳақда Hoy Bolivia портали хабар берди.

“Огоҳлантириш… бутун Боливия халқига ва келаси ҳафтада давлат тўнтаришини амалга оширишга тайёрланаётган турли ижтимоий секторларга. Биз аллақачон хабардормиз”, – деди Моралес.

У шунингдек, қишлоқ аҳолисини президент сайловлари натижаларини ҳимоя қилишга чақирди.

Боливия олий сайлов суди маълумотига кўра, амалдаги президент Эво Моралес биринчи турдаёқ ғалаба қозонган. Унинг асосий рақиби Карлос Меса сайлов натижаларини тан олмади.

Сайлов натижаларини ҳисоблаш чоғида Боливиянинг қатор шаҳарларида намойишлар бошланиб, тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишчилар сайлов судининг ҳудудий бўлимларига ўт қўйишди. Моралес оммавий намойишларни давлат тўнтаришига уриниш деб атади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

vqz88h_txavmjwi_zse6bv7a4aputet9

2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кун белгиланди ва дам олиш кунлари кўчирилди — Президент фармони

2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш …