Главные новости
Главная / Жаҳон / Болгарияда коронавирус юқтирган туристларнинг даволаниш харажатлари қоплаб берилиши мумкин
<

Болгарияда коронавирус юқтирган туристларнинг даволаниш харажатлари қоплаб берилиши мумкин

Болгария курортларида туристларнинг коронавирус юқтириши билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.

Фото: Getty Images

Болгарияда дам олиш вақтида коронавирусга чалинган туристларнинг овқатланиш ва даволаниш харажатлари қоплаб берилиши мумкин. Бу ҳақда АТОР хабар бермоқда.

 Мамлакат бош вазири ўринбосари ва туризм вазири Марияна Николованинг сўзларига кўра, Болгария курортларида туристларнинг коронавирус юқтириши билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.

“Меҳмонхоналаримиз курортларда касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида барча санитария талабларига риоя қилмоқда. Бу Болгариянинг дам олиш учун хавфсиз жой эканлиги тўғрисидаги хулосани тасдиқлайди”, — деди у.

Шунингдек, Болгария туризм вазирлиги мамлакатда ҳордиқ чиқариш вақтида COVID-19 билан оғриган туристларнинг мажбурий карантин давридаги овқатланиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилишини таклиф қилди. Николованинг айтишича, вазирлик бу масала бўйича молия вазирлиги билан музокара олиб бормоқда.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 12,1 мингдан ортиқ бўлиб, 404 киши вафот этган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

cv6ueds4r1oc4oklqpfhbcy1xrxbzpsw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга қарши «Озодлик марши»

Якшанба куни ҳам Беларуснинг кўплаб шаҳарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга қарши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …