Главные новости
Главная / Жаҳон / БМТ миссияси АҚШ самолётлари ҳужуми пайтида Ҳилмандда тинч аҳолидан 23 киши ўлганини билдирди
<

БМТ миссияси АҚШ самолётлари ҳужуми пайтида Ҳилмандда тинч аҳолидан 23 киши ўлганини билдирди

Афғонистондаги НАТО қўшинлари.
Афғонистондаги НАТО қўшинлари.

БМТнинг Афғонистонга кўмак кўрсатиш миссияси 27 ноябрь куни НАТО таркибидаги АҚШ ҳарбий ҳаво самолётлари Ҳилманд вилоятини бомбардимон қилгани оқибатида тинч аҳолидан 23 киши ўлганини маълум қилди.

Аввалроқ Ҳилманд вилоят ҳокими Муҳаммад Ясин Хон АҚШ Гармсир туманидаги Толибон манзилларига ҳаводан зарба бергани оқибатида тинч аҳолидан камида 30 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинаётгани, ўлганларнинг аниқ сонини аниқлаш мақсадида текширув-суриштирув ишлари олиб борилаётганини айтган эди.

БМТ миссиясининг билдиришича, ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг асосий қисми аёллар ва болалардир.

Муҳаммад Ясин Хон ҳарбийлар бомбардимон қилинаётган ҳудудда тинч аҳоли ҳам мавжудлигидан бехабар бўлганини айтмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

nfr-6xaiwlzzilcetuvzwtpkm-zivoe2

Ўз фуқароларини ўлдириб қўйган Эрон, қироличани ранжитган шаҳзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тўқнашуви ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …