Главные новости
Главная / Жамият / БМТ баҳоловчи миссияси Ўзбекистонга юборилади. У сайлов жараёнини ташкиллаштиришда ёрдам беради
<

БМТ баҳоловчи миссияси Ўзбекистонга юборилади. У сайлов жараёнини ташкиллаштиришда ёрдам беради

2019 йилнинг 22 июль куни АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош котибининг Яқин Шарқ, Осиё мамлакатлари ва Тинч океани минтақаси бўйича ёрдамчиси Халед Хиари билан учрашди.

ryrapov7jcdqvnpwcm7zcapklnei1ka1

БМТ вакили сўнгги вақтларда кузатилаётган Ўзбекистоннинг ташкилот доирасидаги ҳамкорлигининг фаоллашуви, республикани ҳар томонлама ривожлантириш ва Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилаётган «мисли кўрилмаган ва қайтариб бўлмайдиган ислоҳотлар»ни юқори баҳолади ва бу «минтақавий интеграция ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили» эканлигини қайд этди, дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон раҳбарининг Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш бўйича сиёсати БМТ раҳбари Антониу Гутерриш томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланаётганлиги ва унинг бу ҳақда бир неча бор барчага гапиргани таъкидланди.

Халед Хиари Ўзбекистон томонига Афғонистондаги тинчлик жараёнини фаол қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган.

Суҳбат чоғида БМТ ва ташкилот тузилмаларининг жорий йил декабрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этишига ҳамда ташкилот раҳбариятининг сайлов жараёнини сифатли ва холис ташкиллаштиришда ёрдам бериш учун БМТ баҳоловчи миссиясини республикага юбориш тўғрисидаги қарорига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

gg5giysngegbvpuldxw1-b9yu45hwvha

Ўзбекистон Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоларини сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилди

2019 йилнинг 6 август куни Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар …