Главные новости
Главная / Сиёсат / Бизнес ва бошқарув олий мактаби Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади
<

Бизнес ва бошқарув олий мактаби Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади

Корпоратив бошқарув соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш ҳамда уни Бизнес ва корпоратив бошқарув олий мактаби сифатида қайта номлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бизнес ва корпоратив бошқарув олий мактабининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

корпоратив бошқарув, лойиҳа бошқаруви, менежмент, хусусийлаштириш, баҳолаш фаолияти, давлат-хусусий шериклик, комплаенс ва аудит соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув органлари аъзолари, хусусан давлат иштирокидаги корхоналар, корпоратив бошқарув соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар, фонд бозори, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, ички назорат, молиявий-иқтисодий фаолият таҳлили соҳаларида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишни амалга ошириш;

аҳолининг кенг қатлами учун уларнинг корпоратив бошқарув, миноритар акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фонд бозори соҳаларида ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган имтиёзли шартларда қисқа муддатли тренинг курсларни ташкил этиш;

кузатув кенгашларининг мустақил аъзолари ва корпоратив бошқарув бўйича мутахассисларнинг реестрини юритиш ва ушбу соҳада мақсадли курсларни ташкил этиш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этишда услубий таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳада раҳбар кадрларни халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ равишда тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илғор мамлакатлар, шу жумладан Жанубий Корея, Сингапур, Германия тажрибасини жорий этиш;

Олий мактабни халқаро миқёсда тан олинган 200 та жаҳоннинг энг нуфузли бизнес мактаблари рейтингига киритиш чораларини кўриш;

бизнес ва корпоратив бошқарув соҳасидаги бизнес мактабларининг халқаро рейтингларини олиш учун етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш;

давлат-хусусий шериклик асосида “икки диплом” (double degree) қўшма дастурларини амалга ошириш ва IELTS, TOEIC, TOEFL ва GMAT талабларини ҳисобга олган ҳолда уларга номзодларни саралашни юқори даражада ташкил қилиш.

Олий мактабга Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда:

магистрларни тайёрлашнинг Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ профессионал бошқарув кадрлари (менежерлари) учун халқаро миқёсда тан олинган бизнес-таълим дастурлари асосида ўқув режалари, дастурлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талабларини тасдиқлаш;

жаҳондаги таълим фаолиятига доир энг намунали амалиёт ва меҳнат бозорининг реал талабларини ҳисобга олган ҳолда норматив ва қисқартирилган муддатларда, ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда магистратурада ўқишни ташкил этиш, шунингдек, Олий мактаб дастурлари бўйича ўқиш учун номзодларни танлаб олиш мезонларини белгилаш;

Олий мактаб профессор-ўқитувчилари фаолиятининг турлари бўйича вақт меъёрларини, шунингдек, улар учун чекланган ўқув юкламасини белгилаш;

Олий мактаб ва унинг филиаллари тузилмаси, штатлар жадвали, ходимлари ва жалб этиладиган консультантлар (экспертлар) меҳнатига, шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш миқдори ва тизимини белгилаш ҳуқуқи берилади.

Олий мактабга:

а) пулли асосда:

замонавий стандартлар ва корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, шунингдек семинар, тренинг ва форумларни, шу жумладан халқаро миқёсда ташкил этишни ўз ичига олган консалтинг хизматларини;

халқаро илғор тажрибаларни умумлаштириш асосида тегишли тавсиялар бериш билан ташкилотларда корпоратив бошқарув ва менежмент тизимлари диагностика қилиш бўйича хизматларини;

менежмент тизимини такомиллаштириш мақсадида қўлланмалар ва ички корпоратив ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқишга;

б) Олий мактаб профессор-ўқитувчилари таркибига хорижий етакчи олий ўқув юртларининг юқори малакали ўқитувчиларини жалб қилишга рухсат берилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

epofoecbqgyg4yxupw3d2nkvvn-dp6c5

«Миллий спортнинг қизғин мухлиси ва элчиси бўлиб қолавераман» – Отабек Умаров спорт ташкилотлари раҳбарлигидан кетмоқда

Пандемия шароитида кўплаб оммавий тадбирлар қатори айрим спорт турлари ўтказилмасдан келмоқда. Kun.uz мухбири 2019 йилнинг …