Главные новости
Главная / Жамият / Бировнинг 700 000 000 сўмини еб кетган фуқаро ушланди
<

Бировнинг 700 000 000 сўмини еб кетган фуқаро ушланди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида фуқаро бировнинг 700.000.000 сўм пулини ўзлаштириб юборганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, гумонланувчи 20 октябрь куни ИИБ ТБга тушган мурожаат асосида ушланган.

Айтилишича, қўлга олинган Х.А. шу йилнинг августида Бошлиқ даҳасида яшовчи Х.И.га “Жанубий” вокзал атрофидан ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, ундан 700 000 000 сўм олган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида Х.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …