Главные новости
Главная / Без рубрики / БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ
<

БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ

Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда, Зуҳро юлдуз милтираб, хира ханда отганда, Руҳимда бир маъюслик сокинлик уйғотганда, Мен сени эсга олдим, биринчи муҳаббатим, Эслаб хаёлга толдим, биринчи муҳаббатим. Ўтди ёшлик завқ билан, гоҳи тўполон билан, Гоҳида яхши билан, гох,ида ёмон билан, Айро ҳам тушдим баъзан қалб билан, имон билан Лекин сени йўқотдим, биринчи муҳаббатим, Мангу ғафлатда қотдим, биринчи муҳаббатим.

birinchi-muhabbatДунё деган шундайин англаб бўлмас сир экан, Гоҳ кенг экан, гоҳида туйнуксиз қаср экан. Лекин инсон ҳамиша бир хисга асир экан… Нечун билмовдим аввал, биринчи муҳаббатим, Парво қилмовдим аввал, биринчи муҳаббатим.

Ҳолбуки орзулардан жудо ҳам бўлганим йўқ, Юлдуздай кулганим йўқ, ой каби тўлганим йўқ. Эрта хазон гул каби сарғайиб сўлганим йўқ, Сени эслаб йиғлайман, биринчи муҳаббатим, Эслаб багрим тиғлайман, биринчи муҳаббатим. Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай, Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай. Чорасиз қолса одам – муҳаббатга суянгай, Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим, Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим.

Нидо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим, Сирли тушлар кўриб мен бор дунёни унутдим. Тонгда туриб номингга ушбу шеъримни битдим, Дилдаги оҳим менинг, биринчи муҳаббатим, Ёлғиз Оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим.

Савол ва топшириқлар:

  1. Ойнинг бўзариши, юлдузнинг хира хандаси, маъюс руҳ бирикмалари кандай маъноларни ифода этган?
  2. “Айро хам тушдим баъзан қалб билан, имон билан” мисрасини таҳлил қилинг.
  3. “Мангу гафлатда қотдим” мисраси хусусида кандай фикрдасиз?
  4. “Дунё – англаб бўлмас сир, туйнуксиз қаср” каби ифодалар орқали шоир нима демоқчи?
  5. “Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянғай” мисрасини изохданг.
  6. “Ёлғиз Оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим” мисрасига ўз муносабатингизни билдиринг.
  7. Мазкур шеьрнинг машхурлиги сабаби нимада деб биласиз?

Муаллиф: Абдулла Арипов

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

agckoyzummfytud3lrmv09wdqqzxhe_d

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарқанд, …