Главные новости
Главная / Жамият / Биринчи босқич талабалари учун ўқиш 2 октябрдан бошланади
<

Биринчи босқич талабалари учун ўқиш 2 октябрдан бошланади

2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган биринчи босқич талабалари учун ўқиш 2 октябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев маълум қилди.

“2 сентябрда олий таълим муассасаларига кириш учун тест ва ижодий имтиҳонлар бошланган. Бу абитуриентлар ўқишга қабул қилингач, 2 октябрдан ўқишни бошлаши режалаштирилмоқда.

Олий ўқув юртларининг 2-4 курс талабалари учун эса ўқиш бугун, 2 сентябрда бошланиши июнь ойидан бери айтиб келинмоқда”, деди Бабашев АОКА штабидаги брифингда.

Вазирлик расмийси академик лицейларда ўқишнинг бошланиш муддатлари хусусида маълумот берди.

“Академик лицейларда, олий таълим муассасалари сингари бугун, 2 сентябрдан ўқиш расман масофавий шаклда бошланди.

Академик лицейларда таълимни масофавий ёки анъанавий шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Натижалар таҳлил қилинди. Жорий йил 7-14 сентябрь кунлари академик лицейларнинг 1-босқичига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиб, натижалари эълон қилиниши билан таълим анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттирилиши юзасидан қўшимча хабар берилади”, дея матбуот котибининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

fqfwhxkiora1nf8bcekvollsjkogtzs

Ташқи қарз – хатарми ё имконият? Иқтисодчи билан суҳбат

Ўзбекистонда давлат ташқи қарзи рақамларда ўсиб бораётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда. Мутахассис вазиятни таҳлил қилиб, ушбу …