Главные новости
Главная / Сиёсат / Биргаликда Бухорога ёрдам берамиз — Kun.uz`да табиий офат жабрланувчилари учун хайрия акцияси
<

Биргаликда Бухорога ёрдам берамиз — Kun.uz`да табиий офат жабрланувчилари учун хайрия акцияси

Kun.uz таҳририяти «Сардоба» сув омборидаги офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида «Сирдарёга ёрдам» хайрия акциясини эълон қилган эди.

Aкция доирасида кўрсатилган банк карталарига келиб тушган 236 млн сўмга яқин маблағ таҳририят ходимлари томонидан Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги талафотдан жабр кўрган 118та оилага 2 млн сўмдан тарқатилди.

Ҳозирги вақтда ҳукумат томонидан талафотдан жабр кўрган сирдарёликларга пул маблағлари тарқатилиб, янги уйлар қуриш ва эскиларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Сирдарёликларга етарлича эътибор қаратилмоқда. Худди шундай акцияни энди бухоролик ватандошларимиз учун ҳам ташкил этмоқчимиз.

27 апрель оқшомида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кузатилган кучли шамол айниқса Бухоро вилоятида катта талафотларга сабаб бўлди.

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 40дан ортиқ инсон жароҳат олди. Электр энергияси, газ таъминоти ва бошқа инфратузилма объектларига зарар етди.

Бухоро вилоятидаги 5300га яқин бинонинг томи таъмирталаб аҳволга келиб қолди, шундан 4800таси – якка тартибдаги аҳоли уй-жойларидир.

Вилоятнинг Туркманистон билан чегарадош Олот, Қоракўл ва Ромитан туманларида айниқса талафот катта бўлган. Шунингдек, Когон ва Шофиркон туманларида ҳам зарар кўрганлар бор. Ушбу туманлардан, уйини таъмирлашга қурби етмаётган кўплаб ватандошларимиздан таҳририятимизга мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу сабабли Kun.uz муборак Рамазон ойида талафотдан жабр кўрган бухороликларга ёрдам қўлини чўзиш истагида бўлганлар учун хайрия акцияси ташкил этмоқда.

Савобталаб тадбиркорлар, барча соҳалар вакиллари ва хориждаги фуқароларимизни «Бухорога ёрдам» хайрия акциясида иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Келиб тушган пул маблағлари мухбирларимиз томонидан кучли шамолдан жабр кўрган бухороликларга олиб бориб берилади. Ҳар бир ватандошимиз билан бирма-бир гаплашиб, йиғилган эҳсонларни уларнинг ўз қўлларига беришни ният қилдик.

Ёрдам тариқасида ўтказиб бермоқчи бўлган маблағингизни таҳририятга тегишли қуйидаги банк пластик карталарига кўчиришингиз мумкин:

Uzcard: 8600 0417 3756 6308 (Маҳсуджон Асқаров номига очилган)

HUMO: 9860 0301 0195 8517 (Маҳсуджон Асқаров номига очилган)

Visa Card: 4231 2000 0029 0931 (Толиб Раҳматов номига очилган)

Сбербанк: 4276 3801 5887 0969 (Толибжон Раҳматов номига очилган)

Банк ҳисоб рақамдан пул ўтказмоқчи бўлган юридик шахслар учун:

8600 0417 3756 6308 (Маҳсуджон Асқаров номига очилган)

Филиал номи: “Agrobank” ATБ Тошкент шаҳар филиали

СТИР 201200124

MФO 00394

Транзит рақами: 2312 0000 9000 0039 4001

Азиз юртдошлар, табиий офатдан зарар кўрган ватандошларимизни ёлғизлатиб қўймайлик. Қўлимиздан келгунича, имкониятимиз етган қадар Бухоро аҳлига далда бўлайлик.

Пандемия туфайли аҳолининг моддий аҳволи оғирлашган вақтда сизнинг эътибор ва саховатингиз ҳамюртларимизга катта кўмак ва қувонч олиб келиши шубҳасиз.

Муборак Рамазоннинг сўнгги кунларидаги эҳсонларингиз охиратда нур бўлиб йўлингизни ёритсин. Унутмайликки, «яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир».

Бу синовларни биргаликда енгамиз!

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

wevgn09dvafzmdznenvssyp0cxnihsfj

Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирус масаласида пойтахт аҳолисига мурожаат қилди

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт аҳолисига мурожаат қилди ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этишга, заруратсиз кўчага …