Главная / Жамият / Бир неча уй ва квартираларга эга шахслар учун солиқ миқдори оширилади
<

Бир неча уй ва квартираларга эга шахслар учун солиқ миқдори оширилади

Ўзбекистонда бир неча уй-жойга ва дала ҳовлига эга шахслар учун юқори ставкада мулк солиғи жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари учун юқори миқдорда солиқ тўлайдилар.

building

Бу ҳақда «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Ҳужжатга кўра, Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда 2019 йил 1 майига қадар, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, жисмоний шахсларнинг иккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари учун юқори ставкадаги солиқларни жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топшириғи берилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

k2axbatvqfkyyvksakg5ifbkcfmxn0s8

Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди

12 июль куни соат 16:20да Тошкент шаҳар ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига …