Главная / Маданият / Бир бош бўлаклн гаплар

Бир бош бўлаклн гаплар

Топшириқлар: Матнни диққат билан ўқинг. Содда гапларнинг бош бўлакла- рини аниқланг. Бир бош бўлакли гапларни дафтарингизга кўчириб ёзинг.

Кўча. Қўрғон… Қўрғоннинг илма-тешик бўлган девори бағридан енгил буғ кўтарилади. Чумчуқлар ўша ковакларга кириб чиқмокда. Деворнинг таги чириб тўкилган – камар… Четдаги юксак минор тепасидаги айвончада ҳўл бўлган қизил байроқ осилиб турибди. Елкасига милтиқ осган соқчи кўринади.

Улкан дарвоза. Икки ёнида биттадан замбарак. Соқчилар. Кенг саҳна. Қурбонбекнинг собиқ саломхонасига йўналди. Эшикни дадил очди.

Ҳа, у бу хонага бемалол кираверади. Олимжон Арслонов билан эса эркин гаплашади. Ўзиям жуда яхши кўради-да у одамни! Ҳолбуки, у киши Қурбонга на қариндош, на тенгдош.

Гапнинг бош бўлаклари – эга ва кесим. Гапда бош бўлаклардан бири ифодаланмаса, у бир бош бўлакли гап деб юритилади. Бир бош бўлакли гаплар қуйидаги турларга бўлинади: 1. Шахси маълум гап.

  1. Шахси номаълум
  2. Шахси умумлашган
  3. Шахссиз
  4. Атов

Эслатма: Бир бош бўлакли гапларнинг инфинитив ва вокатив каби турлари олийгоҳларда ўрганилади.

Машқ. Ўқинг. Гапларнинг кесиминитопинг. Бу гапларнинг кесимига қараб эгасини аниқланг.

  1. Эртага кечқурун меҳмонлар билан бирга хизматингизда бўламиз. (А.Қ.) Эрталаб нонушта устида илиқ, жонли қизиқ сухбатга берилдилар. (О.) 3. Гапни кам сўзла, ишни кўп кўзла. (М.) 4. Радио орқали ўқиб эшиттирилди. 5. Илмни меҳнатсиз эгаллаб бўлмайди. (Ҳ.) 6. Тоза супурги билан бошдан-оёк супурди. Қўллари билан сийпади. Бармоқлари билан ёлларини таради. (О.) 7. Янги ўзгаришлар тўғрисида ташқарида эмас, балки ичкари ҳовлида ҳам гаплаша бошладилар. 8. Ҳайрон бў- либ Адҳамга қарадим-у, даҳшатдан қотиб қолдим. (Ў.Ҳ.)

Шахси маълум гап.

Бу турдаги гапларнинг шахси, яъни эгаси маълум. Фақат у гап таркибида кўринмайди. Уни кесим орқали осонгина топиб олса бўлади.

Одатда шахси маълум гапларнинг кесимлари I ва II шахсдаги феъллар билан ифодаланади. Мисолларга диққат қилинг.

  1. 11-«А» синфида ўқийман. Спортга қизиқаман. Ўқишда ҳам бошқалардан орқада қолмайман.
  2. Менинг инсонлик ҳуқуқимни поймол қилмоқчимисиз? Билиб қўйинг! Ниятларингизга ета олмайсиз!
  3. Митинг бўлаётган жойга бордик. Баҳсларда, фаол қатнашдик.
  4. Ота-онангни ўзингдан рози қил.

Машқ. Ўқинг. Шахси маълум гапларни топиб кўчиринг. Кесимининг тагига чизиб, қандай ифодаланганини изохданг.

  1. Тунда дув этган ёмғир майсаларни ҳам, дарахтларни ҳам ювиб кетган (С. Назар.) Биринчи кундан бошлаб катта – ки- чик унга самимий ҳурмат билан қарай бошлади. (Ас.М) 3. Ке- чадан бошлаб машинани ҳайдаяпман. Кечадан буён уйга бора­ман – у, таажжуб қиламан. (О.) 4. Она сахар пайтигача мижжа қоқмасдан ўтириб чикди, лекин толиқмади. (М. Горький) 5. Тантанали йиғилиш бошланганга қадар аския, ўйин, кулги давом этди. (О.) 6. У пешона тери тўкилган бу экинзорга ти- килганда, ҳамиша жим қоларди, дили ифтихор билан тўларди.
  2. Ботирали шунда ҳам Миркомилни қўлдан чиқармади, уни ерга босиб, миясига наган билан солди. (Ҳ. Ғ.) Домла ичка­ри кириши биланоқ халфанинг қўлидан таёқни тортиб олди – да бир неча бор урди. (С. Айний) 9. Умримда уч марта шу ишга қўл урдим: биринчи шеърни ўн беш – ўн олти ёшда ёзган эдим, лекин нима тўғрисида ёзганим эсимда йўқ. (А. Қ.) 10. Ашула эшитилаётган жойдан аста босиб ўтиб, идорага яқинлашдик.
  3. Кеча қаергадир бораман деган эди, яна билмадим.

Машқ. Шахси маълум гапларни кучириб ёзинг. 9- ва 10- гапларни синтактик тахдил қилинг.

  1. Дўст ғам ва кулфат вақтида маълум бўлади. (X) 2. Ӯзини билимдон дейдиган нодондон қоч. (Ҳ.) Яхшига яхши бӯл, ёмонга-ёмон, Гулга гул бўлгину, тиконга-тикон. (С.) 4. Ӯзига ишонган одамнинг қӯлидан куп нарса келади. (Гумбольдт)
  2. Доно билан сӯзлашганда камгап бул. 6. Гоҳ-гоҳи ҳолимни назора қил. (Амирий) Энг зарур билимни қунт билан ӯрган, зарур бӯлмаганини ахтариб юрма. 8. Зарурини ҳосил қилган- дан кейин, унга амал қилмай умр ӯткарма. (Я.ЖД 9. Эрталаб бадантарбия қилишни эсингдан чиқарма. 10. Қалбингни роҳатда бўлишини истасанг, пок ва холис ниятли бўл. (Ҳ.)

Шахси номаълум гап.

Нутқимизда Умрни оқар сувга ухшатишади; Маргилонда кичикларни ҳам сизлашади каби шахси номаълум гаплар ҳам қулланилади. Шахси номаълум гапларда иш-ҳаракат бажарувчиси умумлашган маънода бӯлади ва грамматик жиҳатдан ифодаланмайди. Бу турдаги гапларнинг кесими III шахсда аниқ ёки биргалик нисбатдаги феъллар билан ифодаланади: Яхшини мақтайдилар, ёмонни уялтирадилар.

Машқ. Ӯқинг. Шахси номаълум гапларни топиб, кесими қандай ифодаланганини изохданг.

  1. Баланд ва ёруғ хоналарни бежирим жиҳозлар билан безатишди. 2. Ёлғизлик Аллоҳга хос. Инсонлар жуфт булиб яшаганлари маъқул. Ёлғиз инсонни сув бӯйида қуриётган ёлғиз мажнунтолга қиёс этадилар. 3. Бизга тоғли ҳудудларни қор босганлиги ҳақида хабар беришди. 4. Кутубхонада шовқин солишни таъқиқлаб қуйишган. 5. Ҳа, дўўўст, барака топ! Ойдек юзингдан акангўргилсин! (Ў.Ҳ.) Бадфеълликдан асраган ақл- ни ақл дейдилар. 7. Биргалашиб сой бўйига етиб келишди. (О.)

Шахссиз гаплар.

Шахссиз гапларда эга умуман бӯлмайди, демак, уни кесим орқали топиш мумкин эмас.

Мисолларни диққат билан ўқинг, кесимлари қандай ифодаланганига эътибор беринг.

  1. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. (М) 2. Бахтни совга қилиб бўлмайди. (Ҳ.) Халқ иродасига қарши юриш тўгри келмайди. 4. Чириган нарсага қўл теккизиб бўлмайди. (Шекс­пир ) 5. Бир қўл билан қарсак чалиш мумкин эмас. (Ҳ.)

Машқ. Шахссиз гапларни кўчириб ёзинг, синтактик тахлил қилинг.

  1. Ношукур бандани рози қилиб бўлмайди. 2. Ҳасад яхши- ликка олиб келмайди. Сийнага санчилган найзани чиқариб олса бўлади, аммо дилга қадалган сўз захрини чиқариб бўл- майди. (Ҳ.) 4. Ном чиқариш учун машаққат чекиб узоқ йўл юриш керак, иснодга қолиш учун эса бир қадам қўйишгина кифоя. (И.Вильде) 5. Кўнгил ва дилни тўғри тутсанг, эй доно, сенинг ризқинг ҳеч қачон озаймайди. («Қ.Б.») 6. Ёмон ишлардан ўзини эҳтиёт қилиб юрганларнигина билимдон дейиш мумкин. (Форобий) 7. Меҳнат билан ҳамма нарсага эришса бўлади. (Ж.Бруно) 8. Уруш ботирни синайди, жаҳл донони синайди, йўқчилик дўстни синайди. (Ҳ.) 9. Дўстнинг айбини ўзига айтиш керак. (Б.Кербобоев) 10. Гўзаллик, қувват ва саодатнинг манбаи соддаликдир. (Ҳ.) 11. Одам мевага, ота- она дарахтга ўхшайди. Дарахтни яхши парвариш қилсанг, меваси яхши ва ширин бўлади. («Қ.») 12. Тиришдим: тоғдан ошдим, ёруғлик сари йўл очдим. (М.) 13. Нимқоронғи шифтга тикилиб ётганча хаёл сураман: гоҳ катта шаҳарларга бориб қоламан, гоҳ дарёларда сузаман. (Ў.Ҳ.)

Шахси умумлашган гап.

Кесими феъл кесим бўлиб, иккинчи шахсни билдирса ҳам, мазмунан ҳар учала шахсга тааллуқли бўлган гаплар шахси умумлашган гап дейилади.

Асосан, мақоллар, ҳикматли гаплар ҳар учала шахсга қаратилади:

Отанг борида эл тани,

Отинг борида ер тани. (М.)

Ўзингга раво кўрмаганни

Ўзгага ҳам раво кўрма. (М.)

Қоилик, билан ош бериб,

Сопи билан кўз чиқарма. (М.)

Ярашган ишни қилгил, қўлдан келганни эмас. (С.)

Машқ. Ўқинг. Матн мазмунини ўз сўзларингиз билан изохлаб беринг. 1-гапни кӯчириб синтактик тахлил қилинг.

Эй фарзанд, ёшлигингда отанг илм олмоқ учун яратган ша- роитдан кӯз юмма! Илм бир чироқдурким, сени роҳат ва фаро- ғат салтанатига ҳеч бир заҳматсиз етказади.

Илм олмоқнинг фазилатлари кӯпдурким, ҳаётинг фароғат- да, юриш-туришинг ҳурмат ва иззатда бӯлур.

Аллоҳнинг раҳматига сазовор фикиҳ илмининг устози ургатмишларким, илмнинг чеки бўлмагани каби, илм олмоқ- нинг ҳам поёни йӯқдур.

Илму фикиҳни Расулуллоҳ мухтасар айтганлар, жаҳоний илмлар эса инсонлар тажрибаси, ӯқуви асосида асрлар даво- мида қарор топган.

Аллоҳ ҳар бир қалбга илм гавҳарини солганким, бандаси- нинг қунт-матонати, меҳнати давомида доим сайқал топур. (Ҳ.)

Машқ «Ӯзбек халқ мақоллари» китобидан 8 та мақол танланг. Ҳар бир мақолнинг бош бӯлакларини аниқлаб, мазмунан \ар учала шахсга қаратилган мақолларни кӯчириб ёзинг.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …