Главные новости
Главная / Жамият / Бир ҳафтада 4 давлатдаги ўзбекистонликлар 9та чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинади
<

Бир ҳафтада 4 давлатдаги ўзбекистонликлар 9та чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинади

Жорий ҳафтада Туркия, Россия Федерацияси, БАА ва Миср Араб Республикасидаги ўзбекистонликлар жами Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 9та чартер рейси орқали Тошкентга олиб келинади.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ахборот хизмати 1-7 июнь кунлари давомида амалга ошириладиган чартер рейслар ҳақида маълумот берди.

1 – 7 июнь  кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
2 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
4 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
5 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
6 июнь. Қоҳира – Тошкент –  Қоҳира
6 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
7 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

Маълум қилинишича, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 25-31 май кунлари амалга оширилган 8та қатнов орқали Россия Федерацияси ва Туркиядан жами 2118 киши Ўзбекистонга олиб келинди.

26 май куни президент Шавкат Мирзиёев 10 мингдан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилиши, 100 мингдан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутаётгани ҳақида маълум қилганди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганларнинг қарийб ярми хориждан келган фуқаролар ҳисобланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

vah8ngylehmsomdz8cly3bldwzpqw6xs

Махсус комиссия карантинни қайтаришга сабаб бўлган 6 муаммони маълум қилди

Чекловлар қайтадан кучайтирилишига бир қатор муаммолар сабаб бўлгани келтириб ўтилди. Республика махсус комиссиясининг билдиришича, булар қуйидагилар: …