Главные новости
Главная / Жаҳон / Билл Гейтс коронавирус билан боғлиқ вазият янада ёмонлашиши тўғрисида огоҳлантирди
<

Билл Гейтс коронавирус билан боғлиқ вазият янада ёмонлашиши тўғрисида огоҳлантирди

Гейтснинг қайд этишича, вакцина пайдо бўлгунига қадар вирусга қарши курашишнинг биргина йўли бор, бу – ниқоб тақиш.

Фото: Jack Taylor / Getty Images

Microsoft асосчиси Билл Гейтс коронавирус билан боғлиқ вазият аввалгидан янада ёмонлашиши тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда Fox Business ёзмоқда.

 «Куз ёзга нисбатан анча ёмон бўлади», — деган у.

Гейтснинг сўзларига кўра, ҳозирда касалланиш ҳолатлари ўсмоқда, совуқ тушиб одамлар кўп вақтини ёпиқ жойларда ўтказа бошлаши касалланганлар сони янада ўсишига олиб келади.

 Унинг қайд этишича, бундан ташқари, вакцина пайдо бўлгунига қадар вирусга қарши курашишнинг биргина йўли бор, бу одамларнинг ўзини тутишлари.

 «Афсуски, одамлар чарчади, кўпчилик бу борада салбий фикрда. АҚШда ниқоб тақиш режимига амал қилиш анча ёмон», — деди у.

 Гейтс аввалроқ коронавирус пандемияси 2022 йилда тугаши мумкинлигини тахмин қилганди..

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

uzbe

Душанбега Ҳиндистондан таниқли шифокорлар 29 октябрдан келишади

Душанбе шаҳримизга Ҳиндистондан таниқли шифокорлар келишади. Улар педиатрия, гематология, неврология, юқумли касалликлар, ўсиш ва ривожланиш …