Главная / Маданият / Бидъат-хурофотларга чек қўяйлик!
<

Бидъат-хурофотларга чек қўяйлик!

lampochkaЁмон бўлмайди…

Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
Меҳмон кетганидан кейин орқасидан супурилса;
Қалампир, супурги кабиларни қўлдан-қўлга берса;
Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
Чап қовоқ учса;
Чап кафт қичиса;
Хўроз бемаҳал қичқирса;
Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб келса;
Бойўғли сайраса;
Дуо қилаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
Ҳовлига мажнунтол экилса;
Сафар ойида тўй қилинса;
Анжир дарахтининг ўтини ёрилса;
Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
Биров тишлаган нарсани еса;
Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса.

Бахт ва бахтсизлик…

Пешонанинг кенглиги;
Қўлнинг узунлиги;
Тана аъзоларининг шакли, ҳажми;
Кўзнинг ранги;
Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
Синиқ ойнага қараш;
Хонтахта ёки столнинг бурчагида ўтириш;
Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан юзага келмайди.

Даромад ва баракага…

Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
Ўнг кафт қичиши;
Биринчи сотилган нарсанинг пулини сотаётган нарсалари устига текказиб чиқиш;
Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
Эрталаб ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик асос бўлолмайди.

Туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши…
Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига боғлиқ эмас.

Назардан сақламайди…

Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осилган ҳайвон калла суяги, исириқ, қалампир каби нарсалар;
Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.

Кимнингдир ўлимига…

Юлдуз учиши;
Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
Бешикни икки киши кўтариши;
Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
Одам эгнидаги кийим чатилиши, тикилиш сабаб бўлмайди.

Буларга ишонсангиз адашасиз…

Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари тирноқ олса) бир ёмонлик келади;
Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
Дуо қилаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака кетади;
Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
Азали хонадон соҳиблари марҳумнинг “қирқи чиққунча” тухум ейишлари гуноҳ;
Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанд ўғил бўлади;
Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса, ўша куни иши юришмайди;
Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасидан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади. Аксинча, пул келса, бойлик келади;
Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади.

“Ирфон” тақвимида эълон қилинган материаллар асосида тайёрланди

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …