Главная / Жамият / Саратовда поезд ва автобус тўқнашувида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди
<

Саратовда поезд ва автобус тўқнашувида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди

2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобусни поезд уриб юбориши оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 36 нафари жароҳатланган эди.
2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобусни поезд уриб юбориши оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 36 нафари жароҳатланган эди.

Россиянинг Саратов вилояти ҳудудидаги темирйўл кесишмасида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, автобусда жами 7 киши бўлган, икки нафар қозоғистонлик – ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси омон қолган.

Россиянинг РИА Новости хабарига кўра, 17 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан соат 13:00да) Саратов вилояти Озинский тумани ҳудудида, “Энгелс—Ершов—Озинский” трассасининг 1-километрида “Саратов — Уляновск” йўналиши бўйлаб қатновчи Mercedes русумли автобус юк поезди билан тўқнашган.

“Автобусда 7 киши бўлган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 2 нафари қозоғистонлик. Ўзбекистон фуқароларининг барчаси ҳалок бўлган, қозоғистонликлар шифохонага ётқизилган”, дейилади РИА Новости хабарида.

Россия матбуотига кўра, автобус ҳайдовчиси поезд яқинлашаётгани ҳақида сигнал берилган бўлса-да, кесишмадан ўтишга уринган.

Лекин, ҳайдовчи шифохонада, уни сўроқ қилишнинг имкони йўқ.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси ҳозирча номаълум.

2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобусни поезд уриб юбориши оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 36 нафари жароҳатланган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

8087487003

Иштихондаги мудҳиш қотилликка элтган сабаблар: нима учун бундай воқеа юз берди?

Иштихон туманида содир бўлган мудҳиш жиноят — бир оиладан беш кишининг ўлдирилиши бутун Ўзбекистонни ларзага …