Главные новости
Главная / Жаҳон / Берни Сандерс АҚШ президенти сайловида иштирок этмайди
<

Берни Сандерс АҚШ президенти сайловида иштирок этмайди

Вермонт штати сенатори, Демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс АҚШ президенти сайловида иштирок этмайдиган бўлди.

Берни Сандерс / Фото: AP

Бу ҳақда 78 ёшли сиёсатчи матбуот анжуманида ўз штаби ходимларига эълон қилди. Энди Сандерс бу қарорини ўз тарафдорларига тушунтириб бериши кутилмоқда.

Сандерснинг президентлик пойгасидан чиқиши Демократлар партиясидан яна бир номзод, собиқ вице-президент Жо Байденни президентлик сайловида Дональд Трампнинг асосий рақибига айлантиради.

Берни Сандерс социалист репутациясига эга сиёсатчидир. У сайловолди дастурида ишчилар синфини ҳимоя қилишини кўп бора таъкидлаганди. Сандерс ёшлигида Америка социалистлари партиясига ҳам аъзо бўлган. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирида ҳатто СССРга саёҳат қилиб, асал ойини ўтказган.

АҚШ президенти сайлови 2020 йил ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

eolijfv43l4qbr87n0f_iaijbnu3bqrf

Асрий муаммо яна хуруж қилди. АҚШда нималар бўлмоқда?

Илон Маск ва жамоаси коинотга фазогирларни юборган бир вақтда АҚШ бошқа муаммо гирдобига ўралашиб қолди. …