Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Бензин, электр ва газ нархи 16 ноябрдан бошлаб қимматлади
<

Бензин, электр ва газ нархи 16 ноябрдан бошлаб қимматлади

Ўзбекистонда 16 ноябрдан бошлаб бензин, дизель ёқилғиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари қимматлади.

Нарх 16 ноябрдан оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг 1 ноябрь кунги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган эди.

Мазкур қарорга асосан бензинга сифатига қараб 4000 сўмдан 4500 минг сўмгача, дизель ёқилғисига 4800-4900 сўм нарх белгиланган.

16 ноябргача 228 сўм 60 тийин бўлган 1 киловатт электр энергияси 2019 йилнинг 1 июнигача 250 сўмдан сотилади. 2019 йилнинг 1 июнидан эса электр энергияси яна қимматлаб, 1 киловатт электр қуввати нархи 280 сўмни ташкил қилади.

Табиий газнинг 1 кубометри 320 сўм бўлди. 2019 йилнинг 1 июнидан бу нарх яна оширилиб, 350 сўмга етказилади. Суюлтирилган газ нархи 16 ноябрдан 950 сўм қилиб белгиланди. 2019 йилнинг 1 июнидан 1200 сўм бўлади.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 10 фоизга оширилди. Ҳисоблагичи бўлган истеъмолчи иссиқ сувнинг бир кубометри учун 4332 сўм, ҳисоблагич бўлмаса, ҳар бир одам учун ойига 16 917,49 сўм тўланади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

e2l1lxkbn8roup2widig23yqlotrmy1h

«Аҳолини хавфдан огоҳлантириш жуда осон ва у қиммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» ўпирилиши ҳақида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустақил тадқиқот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи таҳлилларини …