Главные новости
Главная / Спорт / Бьелса йил фэйр-плейига айланган ҳолатга изоҳ берди
<

Бьелса йил фэйр-плейига айланган ҳолатга изоҳ берди

«Лидс Юнайтед» бош мураббийи Марсело Бьелса Чемпионшипнинг 45-турида «Астон Вилла»га қарши ўйинда (1:1) шогирдларидан ҳалол ўйнашни талаб қилгани билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.

«Биз шунчаки рақибга жавоб голини уришга имкон бердик. Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Инглиз футболи ўзининг спортча характери ва ҳалоллиги билан танилган. Шундай экан, ушбу вазиятга қандайдир изоҳ бериб ўтиришим шарт эмас. Бундай ҳолатлар Англияда тез-тез бўлиб туради», – деган Бьелсанинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи бўлимда «Лидс» футболчилари баҳсли вазиятда ҳисобни очишганди: майдон марказида «Астон Вилла» футболчиси жароҳат олиб майдонга йиқилгач, меҳмонлар тўп майдондан чиқариб юборилишини кутиб қолишди ва фейр-плейга амал қилмаган рақиб ҳужумини тўхтатишга кечикишди. Бу ҳужум эса Матеуш Клихнинг голи билан якунланди.

Embedded video

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

tg_higxrobjy5efbbiwfa45hevbyu6va

Европа Лигаси. «МЮ»да нурсиз дуранг, «Вулверҳэмптон» Туркияда 93-дақиқада ғалаба голини урди

Европа Лигасининг 2-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди. «МЮ» Нидерландияда «АЗ Алкмаар» меҳмони бўлди, …