Главная / Жамият / Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди
<

Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди

06

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Адлия вазирлиги телеграм-каналининг ёзишича, низом билан йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда;

транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисасига алоқадор эканлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;

йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида;

ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;

транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида;

махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

Бошқа асосларга кўра транспортнинг тўхтатилиши тақиқланади.

Транспорт ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текширишда аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

p-kvfk9vdz1qys0nh7rdsyioenr8aetj

Сурхондарёга «олтинбошлар» керак эмасми?

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани 42-мактаб ўқувчилари тик туриб таълим олишади. Бу билим олишнинг инновацион услуби …