belarusБеларусь ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлик бўйича икки томонлама битим имзолайди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Беларусь мудофаа вазирлигига кўра, бугун ушбу давлат мудофаа вазири Андрей Равковнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бошланди. Сафар чоғида вазир Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашади, шунингдек, Ўзбекистон мудофаа идоралари раҳбарлари билан музокаралар олиб боради. Буларнинг давомида ҳарбий ҳамкорлик бўйича икки томонлама битим имзоланади.

Шунингдек, А.Равков расмий ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси билан таниши ҳам кўзда тутилган.