Главные новости
Главная / Жамият / Бекободлик ўқитувчилар обунага мажбурланаяпти
<

Бекободлик ўқитувчилар обунага мажбурланаяпти

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ўқитувчилар 2019 йил учун ўндан ошиқ газета-журналга обуна бўлишга мажбур қилинаяпти.

Turon24 ахборот агентлигининг ўз манбаси сўзларига таяниб хабар қилишича, Бекобод туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари учун обуна бўйича тақсимот жадвали ишлаб чиқилган. Тақсимотда “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Халқ сўзи”, “Тошкент ҳақиқати”, “Ташкентская правда”, “Бекобод овози”, “Педагог минбари” (“Тарих”, “Математика”, “Физика”, “Кимё”, “Биология” номли иловалари билан), “Тил ва адабиёт таълими”, “Народное слово” сингари нашрларга қайси мактаб нечтадан обуна бўлиши аниқ белгилаб қўйилган.

“Обуна пули ўқитувчиларнинг ойлигидан босиб қолинади, бунинг учун розилигимиз сўраб ҳам ўтирилмайди, – дейди исми ошкор этилишини истамаган бекободлик ўқитувчилардан бири. – Ўтган йили ҳар ойда ойлигимизнинг 10-15 фоизини обуна учун олиб қолишган. Бу йил ҳам шундай бўлса керак. Ҳозирча кимга неча сўмдан тушиши тақсимланганича йўқ”.

Тақсимотга 57 та мактаб киритилган бўлиб, уларда 2069 нафар ходим ишлаши кўрсатиб ўтилган. Ушбу мактабларда ишловчи ходимлар 2019 йил учун жами 3417 нусхадаги газета-журналга обуна бўлишга мажбур.

Тақсимот Бекобод тумани халқ таълими бўлимининг 2018 йил 30 октябрдаги 01-650/18-сонли хатига илова қилинган. Туман халқ таълими бўлими мудири Ҳасан Соибназаров томонидан имзоланиб, умумтаълим мактаблари директорлари номига юборилган хатда обунани тақсимот жадвали асосида ташкил этиш сўралган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

01

Жанубий Кореяда метро Ўзбекистондагидан қанчалик фарқли?

Корея Республикасининг иккинчи энг йирик шаҳри – Бусанда метрополитен 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, у …