Главная / Маданият / БЕҲИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

БЕҲИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

behiБЕҲИ —раънодошлар оиласига мансуб мевали дарахт. Ўзбекистондаги беҳизорларнинг 80% Фарғона водийсида. Барги оддий, яшил, чети бутун. Гуллари якка ҳолда, оқ ёки оч пушти, апрель ойида гуллайди. Кўчати ўтқазилгач, 3—4 йилда ҳосилга киради, 30—40 йил яшайди. Катта ёшдаги дарахтлари ўртача 60— 70 кг ҳосил беради. Меваси сентябрь—октябрь ойларида териб олинади; вазни, навига қараб 150—500 г. Беҳи мевалари лимон рангда ёки тўқ сариқ, тук билан қопланган; етилганда туки тўкилиб кетади, хушбўй. Янги узилган меваси кам истеъмол қилинади. Беҳи энтомофил (ҳашаротлар биланн чангланадиган) ўсимлик. Беҳи таркибида 74,7—83,5% сув, 8,5— 15,2% қанд, 0,2—1,5% кислота бор, шунингдек ошловчи моддалар ва тош ҳужайралар бўлади. Меваси дағал бўлиб, узоқ сақлангандан кейин тош ҳужайралар юмшаб қолади.
Беҳидан мураббо, компот, мармелад, цукат, қиём, жем тайёрланади, овқатга (кўпинча паловга босиб) ишлатилади. Асосий навлари: Нон беҳиси, Қува беҳиси, Ширин беҳи, Самарқанд йирик беҳиси, Хоразм олмасимон беҳиси.
Беҳининг калориялилиги. Ёғи кам, парҳез маҳсулоти, ҳар 100 грам ҳўл меваси бор-йўғи 40 кКал га эга.. 100 г меваси таркиби 0,6 г оқсил, 0,5 г ёғ, 9,6 г углевод, 0,8 г кул, 84 г сувдан иборат.

БЕҲИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Беҳининг мевасида жуда кўп пектин бирикмалари, фруктоза, глюкоза, калий тузлари, темир, , кальций, фосфор ва мис бор. Беҳи мевасининг шифобахшлиги қадим-қадимдан маълум. Кўп мамлакатлардаги халқ табобати вакиллари қадимда пиширилган ва қайнатилган беҳи мевасидан ошқозон-ичак касалликларини даволашда меъда фаолиятини яхшилашда фойдаланишгани маълум. Беҳи юрак ўйноғи, сариқ ва ичкетар касалликларини даволашда ижобий натижалар бериши аниқланган.
Овқатланиш олдидан иштаҳасизликда, аёлларнинг қон кетиш касалликларида 10 г қуритилган беҳига 100 г қайноқ сув қуйиб, ундан 1 ош қошиқдан ичиш яхши натижа беради. Қирғичдан ўтказиб, сувда қайнатиб пиширилган беҳи мевасини жигар касалликлари ва кўнгил айниш, қайд қилишни олдини олишда истеъмол қилиш фойдалидир.. Беҳининг янги пишган меваси ва шарбати камқонликда, ич кетиш ва қон кетиш билан боғлиқ меъда-ошқозон йўллари касалликларида, пешоб ҳайдовчи восита сифатида ва юрак-қон томир касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади ва бу яхши натижа беради.
Беҳи мевасибириктирувчи пешоб ҳайдовчи, қон кетишини тўхтатувчи, антисептик, қайд қилишни тўхтатувчи хусусиятларга эга, уруғи эса, ўровчи, юмшатувчи, шамоллашни тузатувчи ва антисептик хусуиятларга эгадир. Мана шунинг учун ҳам медицина практикасида беҳи уруғининг қайнатилган ёпишқоқ бўтқаси қон тупиришда, аёллардан қон кетишида, ич кетишда тавсия этилади. Беҳи уруғи қайнатмасидан терини юмшатиш, пардозлаш, кўз касалликларида малҳам қўйиш, ангинада ғарғара қилиш мақсадларида ҳам фойдаланилади.
Беҳи мевасидан дамлама тайёрлаб ичиш камқонлиликда тавсия этилади. Уни тайёрлаш учун беҳини кичик бўлакларга бўлинади, идишга солиб, устидан сув қуйиб юмшагунича қайнатилади, сиқиб олинган шарбатини дамлама шаклига келиб, қуюқлашгунча қайнатилади.
Беҳининг янги узилган меваси таркибида темир моддаси кўплигидан темир моддаси етишмаслигидан бўладиган камқонлиликни олдини олиш ҳамда уни даволашда, узоқ давом этган касалликлар, тана ҳарорати баландлигидан қийналганда истеъмол қилинади. Қадим-қадимдан таркибида пектин моддасига бой беҳи меваси ичкетиш билан боғлиқ ичак касалликларини даволашда истеъмол қилинишига сабаб бўлган. Орқа чиқариш тешиги деворлари ёрилишида беҳи ёки унинг шарбатини иссиқ сувда ҳўлланган бинтни малҳам қилиб қўйиш фаол воситалардандир. Янги меваси ёки қуритилган беҳининг қайнатмаси илгари замонлардан аёлларда кўп қон кетишини тўхтатишда ишлатилган – кунига 3 маҳал майда қилиб кесилган беҳи бўлакчаларини чойга солиб ичилган.
Беҳи уруғини эзиб (5-100) сувга аралаштирилса, елимдек ёпишқоқ модда ҳосил бўлади, уни теридаги жароҳат битишини тезлаштиришда, балғам кўчирувчи, йўталга қарши восита (айниқса болаларда бронхитда) сифатида, тинчлантирувчи восита (ошқозон ва ўниккибармоқли ичак ярасида) сифатида ишлатилади.
Стоматологияда бундай ёпишқоқ модда глоссит, гингивит, пародонтозни даволашда ишлатилади. Ёпишқоқ модда беҳи уруғи мағзидаги амигдалин деб номланадиган зарарли моддаси аралашиб кетишининг олдини олиш мақсадида шикастланмаган, бутун уруғларидан тайёрланади..
Беҳи барглари ивитилган қайноқ сув (200 мл қайноқ сувга 5 та беҳи барги қўшилади) бронхиал астма хуружи кечишини енгиллаштиради ва ҳатто тўхтатишга сабаб бўлади.. Беҳи уруғининг сувда қайнатмаси аёлларда ҳаддан ташқари кўп қон кетишида, хусусан климакс даврида ажойиб фойдали воситадир. Шунингдек, озгина беҳи уруғининг қуритилганини чой қошиғининг учида ойлик цикл бошланишидан бир ҳафта олдин истеъмол қилиниши яхши натижа беради.
Беҳи уруғи ёпишқоқ моддадан таркиб топган, шунинг учун ундан юмшатувчи ўраб-қоплаб битирувчи восита сифатида фойдаланиш мумкин. Унинг 10 г уруғи устига 1 стакан илиқ сув қуйиб, 7-9 дақиқа аралаштириш лозим. Ҳосил бўлган моддани гастритда, балғам кўчириш мақсадида, юқори нафас органлари шамоллашида кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиғидан овқатлангандан 20-30 дақиқа кейин истеъмол қилинади. Куйиш, қуруқшаш ҳолатларида терига суртилади.
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ошқозон-меъда фаолияти бузилганида, унинг меваси шарбатини асал ва сирка қўшиб “ошқозонни қувватлантириш” ва “заиф жигар”ни даволаш мақсадида истеъмол қилишни тавсия этган. У шунингдек, беҳини юз терисини тиниқлаштирувчи яхши восита эканини таъкидлаган. Беҳи уруғини майдалаш мумкин эмас, чунки.у майдаланганида амигдалин деб аталадиган зарарли модда ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Бу модда беҳига аччиқ данак мазасини бериб туради.
Қадимги табиблар бепуштликни беҳи янги шарбати билан даволаш рецептини қолдиришган. .Унга кўра, шарбатни янги ой чиққанидан бошлаб йигирма кун давомида ҳар куни кечқурун бир ош қошиқдан ичилади.
Беҳи барглари қайноқ тиндирилган сув бронхиал астма хуружини енгиллатиш ва ҳатто тўхтатишга даво бўлади. Буни тайёрлаш учун беҳининг 5 г барги устига бир литр қайноқ сув қуйилади, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади,баргларни сиқиб, олиб ташланади. 2 ош қошиғидан кунига овқатланишдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Бу қайнатмани музлатгичда 3 кунгача сақлаш мумкин. Ундан кўп вақт ўтса, эскириб, таъсири қолмайди.
Беҳининг уруғи ва баргларидан дамланган чой буйрак касалликларида яхши пешоб ҳайдовчи воситадир. Беҳининг қуритилган баргларидан 1 ош қошиқ олинади, уруғидан ҳам шунча миқдор қўшилади, устидан 200 г қайнаган сув қуйиб, паст оловда 5-6 дақиқа қайнатилади, тиндириб, докадан ўтказиб, таъбга кўра асал қўшилади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.
Беҳи мевасидан дамланган чойпешоб ҳайдовчи, юрак-қон томир касалликлари натижасида келиб чиққан шишларни даволашда ҳам яхши воситадир. Бундай чойни халқ табобатида йўталда ва нафас йўлларининг ўткир шамоллашида ҳам истеъмол қилинади. Беҳининг янги узилган меваси ҳар килограмида 30 мг темир моддаси мавжуд, шунинг учун ҳам уни истеъмол қилишни камқонлик ва бошқа иллатларни даволашда истеъмол қилиш тавсия этилади.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …