Главные новости
Главная / Маданият / БАХТ СЎЗИ Нима?
<

БАХТ СЎЗИ Нима?

Бахтиёрман деган биргина сўзни айтиш учун керак қанча куч-чидам, гарчи бахт сўзларнинг энг ёқимлиги, гарчи турса ҳамки тилнинг учида. Оғир ботмасмикин бу сўз кимгадир, тегиб кетмасмикин оҳ-вохларига, қандоқ бардош бериб яшайман кейин бахтсиз кимсаларнинг нигохдарига.

baxt

Аввало бу сўзни ўзгалар айтсин, Айтсинлар кўзлари севинчга тўлиб, Элни бахти учун умрини тиккан Шоирлар айтмасин биринчи бўлиб. Бу сўзни бир умр айтмай яшадим, Ҳар шодлик келганда юрдим секинроқ. Ғам сўзин элимдан аввалроқ айтдим, Бахт сўзин айтаман, Элдан кейинроқ.

Савол ва топшириқлар:

  1. Нима учун “бахтлиман” сўзини айтишга “куч-чидам” керак дейилмокда?
  2. Ш. Рахмон “Бахт” сўзини шоирлар биринчи айтмасин, дея таъкидлаган? Сизнинг фикрингиз қандай?
  3. Сиз бахт деганда нимани тушунасиз. Кичик эссе ёзишга харакат килинг.
  4. “Ғам сўзин элимдан аввалроқ айтдим” мисраси оркали шоир шахсиятини баҳолашга харакат килинг.
  5. Мазкур шеър мазмунига хамоханг шеър ёки мисраларни бошқа шоирлар ижодида учратганмисиз?
  6. Шеърни ифодали ёд олинг.

Муаллиф: ШАВКАТ РАҲМОН (1950-1996)

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Тожикча фасонлар

Тожикча фасонлар

Тожикча либос фасонлари кизларга.