Главные новости
Главная / Жамият / Барча ОТМларда 16 ноябрдан бошлаб анъанавий таълимга қайтилади
<

Барча ОТМларда 16 ноябрдан бошлаб анъанавий таълимга қайтилади

Ўзбекистонда барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 16 ноябрь, душанба кунидан эътиборан анъанавий шаклда давом эттирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Давлат қабул комиссиясининг 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига асосан, анъанавий таълим жараёнлари ОТМлар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, олий таълимда анъанавий шаклга қайтиш ҳақида 17 октябрь куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги йиғилишда қарор қилинганди.

Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор аниқлангач, 16 мартдан бошлаб барча таълим муассасалари карантинга ёпилган, ўқувчи ва талабалар таътилга жўнатилган эди. Бир неча ҳафталик таътилдан сўнг дарслар масофавий тарзда давом эттирилди. Янги ўқув йили мактабларда гибрид (ҳам масофавий, ҳам анъанавий) шаклда, ОТМларда эса масофавий тарзда бошланганди.

Ўтган ҳафта айрим хусусий ОТМларда, жумладан Тошкентдаги Ёджу техника институтида 1-босқич талабалари анъанавий шаклда таълим ола бошлаганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

adz7lu7fuhwnieimtkj50_1ivungsatz

Талабалар — пойтахтнинг асл уйсизлари

Тошкентдаги асл уйсизлар кимлигини биласизми? Минглаб талабалар! Талабаларга вақтинча яшашлари учун одатда уй етишмайди. Уй …