Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистондаги банк исломий молиялаш линияси бўйича келишув имзолади
<

Ўзбекистондаги банк исломий молиялаш линияси бўйича келишув имзолади

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки ва Хусусий секторни Ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида исломий молиялаш линияси бўйича келишув имзоланди. Ушбу маблағ ислом шариати қоидалари асосида тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 йил муддатгача йўналтирилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда тилга олинган банк расмий сайти хабар қилди.
Келишув “Агробанк” актсиядорлик тижорат банкида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик юзасидан ўтказилган учрашув доирасида имзоланган.

“Тадбирда томонлар келгусида қўшимча молиялаш линиясини жалб қилиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш борасида ҳам келишиб олишди. Эндиликда ушбу маблағларни олиш учун тадбиркорлик субъектлари банк филиалларига мурожаат этишлари мумкин”, дейилган банк хабарида.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

90766fe2-5ad2-4065-80b5-812cf46daf15_cx0_cy4_cw0_w1023_r1_s

Ўзбекистон бўйлаб канализация қувурларини таъмирлаш учун 705 млн. сўм ажратилди

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги аҳоли пунктларида ичимлик суви ва канализация тизимларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор …